Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

ЖАЛАҚУДУҚДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Жалақудуқ тумани маданият ва истироҳат боғида туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилди.

Ташкил этилган мазкур ярмаркада тумандаги 38 та корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликлари мавжуд 230 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

- Меҳнат ярмаркасига 250 нафардан зиёд фуқаролар ташриф буюрди, - дейди туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари Садбархон Мамитова. - Уларнинг аксариятини коллеж битирувчилари ташкил этди. Ярмарка давомида 112 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан 25 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.

Тадбир доирасида ташкилотчилар ва мутахассислар томонидан фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида суҳбатлар ўтказилди, зарур тавсия ва маслаҳатлар, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

У. МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди