Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

Аёлнинг жамиятдаги фаоллиги, унинг шаъни, обрў-эътибори, аввало, оиланинг мустаҳкамлиги, оқил ва билимдон фарзандларни тарбиялаб, камолга етказишдек улкан вазифани адо этиши билан белгиланади. Аммо аёлларимиз шу билангина чекланиб қолмай, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида ўрни ва мавқеини ошириб бормоқдалар.

Ана шундай фаол аёллардан бири Бўз тумани Манноп Жалолов ҚФЙ ўрамида жойлашган "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Зулхумор Мамадалиевадир. Маҳалла аҳли бу аёлга ишонч билдириб, уни маслаҳатчи этиб сайлашган. Ушбу маҳаллада 470 та хонадон, 1980 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг кўпчилигини ҳунармандлар, деҳқонлар, тадбиркорлар ташкил этади. Маҳаллада ҳар қандай тўй-ҳашам, маърака-маросимлар ҳамжиҳатлик билан камчиқим қилиб ўтказилмоқда. Шунингдек, тўй олди-бердисидан тортиб, ёшларнинг никоҳдан ўтиши, "юз очди" ҳамда "куёв чақириқ" сингари удумлар ҳам бир кунда, яъни тўй куни ўтказилиши йўлга қўйилган. Чунки, маҳалла раиси Дилмурод Хожиакбаров, отинойилар Мунисахон Жўраева, Роҳатой Холматова, дастурхончи Ҳалимахон Мухторова ва маслаҳатчи Зулхумор Мамадалиевалар бир ёқадан бош чиқариб, ана шундай маросимларни ҳамжиҳатлик билан ўтказилишига бош бўлмоқдалар.

- Маҳалламизда ободонлаштириш, таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. -дейди маслаҳатчи. Ҳикматилло Қодиров, Дилмурод Маҳкамов каби фермерларимиз бу каби ишларда барчага ўрнак кўрсатиб келишмоқда. Кам таъминланган оилаларга имкон қадар ёрдам кўрсатилади.

Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланадиган хонадонларимиз кун сайин кўпайиб бормоқда. Маҳаллада ишсиз одамнинг ўзи йўқ. Аҳолининг кўпчилик қисми ҳунармандчилик билан шуғулланишади.

Зулхумор Мамадалиева шу йил ёзда Тошкентда бўлиб ўтган маслаҳатчиларнинг семинар-тренингида ҳам фаол иштирок этиб, ўз ишини билимдони сифатида мустаҳкамлаб, ўрганганларини ҳаётга татбиқ этмоқда. Ўз ишининг билимдони сифатида тумандаги бошқа маслаҳатчиларга ҳам амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

- Зулхумор опа жуда тириш-қоқ, жонкуяр, ўз ишига фидойи аёл, - дейди "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Хожиакбаров. - Шунинг учун ҳам маҳалламиз аҳлининг меҳрини, ҳурматини қозонган.

Зулхумор Мамадалиеванинг оиласи ҳам маҳаллада намунали оилалардан. У жонсарак она, меҳрибон умр йўлдошдир. Турмуш ўртоғи Султонмурод ака билан турмуш қуришганига 18 йил бўлди. Улар 3 нафар фарзандларини ўқитиб, тарбияламоқдалар. Оилалар мустаҳкамлиги юрт тараққиётининг асосий омилидир. Биз мустаҳкам оила соҳибаси бўлган Зулхумор Мамадалиевага оилавий ҳаётида ва фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди