Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Шу кунларда вилоятимиз шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Хафизахон Каримова ҳам Андижон шаҳридаги қатор маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида аҳоли билан мулоқот ўтказмоқда.

Мулоқотларда юртимизда амалга оширилаётган ислохотлар, мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанадаги маърузасининг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз юритилмоқда.

Шунингдек, иштирокчиларга аҳолининг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда бугунги ислоҳотлар ижросини таъминлашга фаол жалб этиш муҳим вазифалардан эканлиги ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда. Тадбирларда аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, оиланинг жамиятдаги нуфузини юксалтириш каби муҳим масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

- Президентимиз Ислом Каримов томонидан "Соғлом бола" йили деб эълон қилинган 2014 йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Хафизахон Каримова. - Юртбошимиз таъкидлаганидек, соғлом бола - аввало, соғлом ва аҳил оилада камол топади. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади. Шунинг учун соғлом боланинг туғилиши ва ақл-заковатли, юксак маънавиятли бўлиб улғайишида оиланинг, оналарнинг ўрни беқиёс. Бунинг учун аввало, аёлнинг ўзи соғлом, илму маърифатли бўлиши зарур. Шу боис мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бўлиб ўтаётган учрашувларда Х. Каримова ана шу масалаларга, жумладан, жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, юксак маънавиятли инсонни тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва фикрлар билдирди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди