Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

2013 ЙИЛ - ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ

ОДАМЛАРГА ШИРИН СЎЗ, МЕҲР УЛАШАЙЛИК

Инсон табиати қизиқ. Дунёга келибдики, ҳар доим ҳар дақиқа ширин сўзнинг гадоси бўлиб яшайди. Атрофдагилардан меҳр излайди. Айниқса, боши ёстиққа теккудек бўлса, қадр тушунчасини янада теранроқ англайди.

Баъзан тўшакка михланиб қолган беморни шифокорнинг муолажалари оёққа турғаза олмас, бироқ кутган инсонининг ширин сўзи, атрофдагиларнинг хушмуомаласи унда ҳаётга нисбатан муҳаббат уйғота олади. Ўткир Ҳошимов таъбири билан айтганда, "Инсон ҳамма нарсага тўйиши мумкин... фақат меҳрга тўймайди". Бироқ кўпчилик ўзи муҳтож нарсага ўзга ҳам муҳтож эканлигини ҳис этмайди.

Тиббиётда ҳар бир касалликнинг келиб чиқиш омиллари ўрганилади, таҳлил этилади. Чунки муолажа қўллашда бу муҳим аҳамият касб этади. Касалликнинг ўзига хос асоси бор. Ҳаттоки, оддий шамоллашнинг ҳам туб замирида асаб тизимларининг бузилиши ётади.

Қўполлик, ҳурматсизлик, беэътиборлик, атрофдагиларнинг кўнглига нисбатан лоқайдлик инсон қалбини қай даражада вайрон этади. Роботларга жон бахшида этиб, ҳаракатларини мувофиқлаштираётган одамзод баъзида ўзини ўзи бошқара олмай қолаётганлиги ачинарли ҳолдир. Руҳий касалликларнинг келиб чиқишига ҳам оила, жамият ва давраларда инсон кайфиятига солинаётган раҳна сабаб бўлади. Бу ҳатто, жамиятда турли хил жиноятларнинг келиб чиқишига ҳам йўл очиши мумкин. Инсон саломатлиги, меҳнат унумдорлиги кўпроқ унинг кайфиятга боғлиқ жараёндир.

Пештахта ортидаги сотувчига илтимос қиласиз, унинг совуққина "ҳа" ёки "йўқ" деган жавобини эшитасиз. Қайсидир идорага умид билан келсангиз, раҳбарнинг ваъдадан нарига ўтмаслиги дилингизни хуфтон этади. Улар халқ учун ишлаётганлигини унутади. Бундай кимсалар ножўя ҳаракатлари билан қалбни яралайди, ҳолдан тойдиради. Жисмоний зўриқиш одамни фақат оғриқ билан азоблайди. УНдай руҳий изтироб ҳар қандай шахсни йиқитиши мумкин.

Инсон ҳар томонлама мукаммал эмас. Бироқ илмли, маданиятли шахс хоҳ раҳбар, хоҳ оддий инсон бўлсин оилада, жамоада, дўст-биродарлар даврасида атрофдагиларга нисбатан ғамхўр, самимий ва меҳрибон бўлади. Шундай хислатли инсонлар борлиги учун ҳам ҳаётимиздаги айрим дилхираликлар унутилади.

Узоқ умр кўриш сирлари бўйича буюк ҳаким Абу Али ибн Сино кўп йиллик тадқиқотлари натижасида шундай хулосани тақдим этди: "Инсон ҳар доим навқирон, бардам бўлиши учун, аввало, бошқа одамларни ранжитмаслиги ҳамда ўзи хуштабиат бўлиши керак". Минг йиллар муқаддам айтилган бу ақида бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда. Ширин сўз, дилбар суҳбат чиройли фикрдан, чиройли сўз эса гўзал қалб ҳароратидан туғилади. Инсонга ҳаёт гўзаллигини ҳис эттирмоқ учун ширин сўз, меҳр улашмоқ керак, холос.

Маърифатхон ҒАНИЕВА,

АДТИ госпитал ва

поликлиник терапия

кафедраси мудири.

Дилшодбек ЮСУПОВ, кафедра ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди