Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

ХИТОБ

БИЗ - ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!

"Мен мустақил Ўзбекистон фарзандиман", деб баралла айтаётган ҳар бир ёшнинг қалбида она юртга садоқат, унинг равнақи учун хизмат қилиш истаги мужассам. Шуурларига эса миллий истиқлол ғояси муҳрланган.

Сир эмаски, ушбу ғоя негизида, аввало, комил инсон тарбияси ётади. Комиллик фақатгина руҳ саломатлиги билан эмас, балки вужуд сиҳати билан ҳам шаклланади. Зеро, соғлом инсон жамиятнинг бойлигидир.

Кишининг бахти эса соғлик билан гўзалдир. Аммо ёруғ келажак, фаровон ҳаёт қадрига етмаётган айрим кимсалар кўз ўнгимизда тобора тубанлик ботқоғига ботиб бормоқда.

Гиёҳвандлик - аср вабоси. Башариятни бора-бора ўзининг жирканч домига тортаётган бу иллат оқибатида не-не ёшлар ҳаётдан эрта кетмоқдалар, қанча-қанча норасидалар ногиронлик тамғаси билан дунёга келмоқда, неча-неча оилалар нурамоқда. Қорачиғида асраган фарзандининг аянчли қисмати қаршисида ота-оналарнинг сочи оқармоқда. Бу ажал сиртмоғига ўз ихтиёри билан кириб келаётган иродасиз ёшларга ана шулар сабоқ бўлиши керак.

Биз ёшлар эртанги кун эгалари бу жирканч иллатга қарши курашайлик. Истиқлол бизга шундай кенг имкониятлар яратиб бердики, улардан самарали фойдаланиш, ўзимизга улуғвор ишларни мақсад қилиб олмаслик биз учун уятдир. Ана шундай эзгу мақсадларга интилиб яшасак, албатта, соғлом ва комил инсонлар бўлиб улғаямиз.

Бинобарин, инсон саломатлиги ҳақида сўз борганда, юртимизда бу борада амалга оширилаётган хайрли ишларни ҳар қадамда учратишимиз мумкин. Шундай экан, инсон тафаккурини сўндирмоқчи бўлаётган гиёҳвандлик вабосига қарши курашайлик, азиз тенгдошлар!

Сарвиноз ХАЛИЛОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди