Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

ҚАЛБ ТУҒЁНИ

ҲАЁТ

Қани энди ҳаёт узун арқон бўлсаю, арқоннинг бахтсиз кунлари белгиланган

жойларини қирқиб ташлашнинг иложи бўлса?..

Ҳаёт фақат қувонч ва ташвишлардан иборат эмас. У гўё акс-садо. Унга қандай сўз айтсанг, ўшандек садо ўзингга қайтади. Одамзот учун энг қадрли, шу билан бирга, энг беқадр нарса ҳам - ҳаёт.

Ҳаёт тентак ўйларимга дош бераётган ожиз қаламга ўхшайди, измимдан чиқмайди.

Ҳаёт - катта бир китоб. Уни шунчаки варақлаб бўлмайди. Ҳар саҳифа, ҳар қаторга эътибор берилса, мислсиз маънолар топиш мумкин.

Ҳаёт гоҳида фақирнинг ишонгани, миттигина тилла буюм сингари қадрли туюлади. Инсон ҳар сония уни йўқотиб қўйишидан қўрқади.

Аслида ҳаёт жонинг дард чекиб, дунёга келтирган фарзандинг каби азиздир. Дилбандинг тарбияси қанчалик машаққатли бўлса, яшаш ҳам шу қадар мураккаб. Бироқ, фарзанддан кеча олмаганимиз каби ҳаётдан ҳам воз кечиш қийин. Дилбандларимиз эркалигига, инжиқлигига қанча сабр қилсак, ҳаётнинг қийинчиликларига ҳам бардош берамиз.

Ҳаёт серқирра. Ундан истаганимизни доим топишимиз мумкин. Тақдиримиз енгил ва осон ҳаётни танлашимизга боғлиқ. Биз бугунги қувончимиздан кифоялансак, эртанги юксалишга эришолмаймиз. Яна-да юксакка интилаверсак, ҳаётимизни жаннатга айлантирамиз. Тиниб-тинчимаган киши боларига ўхшайди. Меҳнати, заҳмати туфайли қад ростлаган уйда яшайди.

Баъзан чуқур хўрсиниқ ила "Ҳаёт экан-да", деймиз. Аслида шу сўз билан маҳзун кунларга йўл очамиз.

Ташвишларга кўмилиб кетган чоғим ҳаётни дарвиш орт- қилаган оғир қопга қиёс этаман. Қоп оғир, аммо бойлиги борлиги боис қопдан воз кечолмайди. Биз ҳам хотиралар тўла ҳаётдан кечиб кетолмаймиз.

Яратган ҳаётни турфа кўринишларда инъом этган. Унинг тасвирини эса ўзимиз яратамиз.

Камола АБДУВАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди