Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 19.12.2013

ТАБИАТ-НЕЪМАТЛАРИ

ШОЛҒОМ МИНГ ДАРДГА ДАВОДИР

Қишнинг совуқ кунлари инсон организмини зарур дармондорилар билан тўйинтириш ва бойитишни талаб этади. Бунда эса шолғомнинг алоҳида ўрни бор.

Ушбу сабзавотдан турли таомлар, салат ва консервалар тайёрлаш мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шолғомнинг таркибида натрий, калий, калций, магний, темир, йод каби элементлар учрайди. Буюк аллома Абу Али Ибн Сино шолғом уруғидан тайёрланган дорилар билан қувуқ, кўз ва тери касалликларини даволаган. Хусусан, шолғомни кўришни яхшилашда, терининг совуқдан ёрилишларини даъволашда тавсия этган.

Халқ табобатида шолғом ва унинг шарбатидан ларингит, йўтал, астмани бартараф этувчи, пешоб ҳайдовчи, шунингдек, ични юмшатувчи, асабларни тинчлантирувчи, жисмни бақувват қилувчи ҳамда қўл-оёқларда совуқдан пайдо бўлган шишларни даволовчи малҳам сифатида фойдаланилади. Пишириб, сиқиб олинган шолғом шарбати эса томоқ оғриғига, овоз бўғилганида яхши ёрдам беради. Пиширилган шолғом подагра, бўғим оғриқлари каби хасталикларни даволайди. Шу билан бирга, унинг таркибидаги витаминлар қарилик аломатларини яширади, соч тўкилишининг олдини олади. Суяк, тиш ва тирноқларни мустаҳкамлашда асосий вазифани бажаради.

Шолғомдан малҳам тайёрлаш учун шолғомни обдон майдаланганидан 30 гр. олиб, устига бир пиёла қайноқ сув қуйилади ва 15 дақиқа қайнатилади. Тайёр бўлган қайнатмадан ярим пиёладан ичилади. Бу қайнатманинг бир пиёласи арслон қуйруқ (трава пустўрника) билан қўшиб истеъмол қилинса, уйқусизликдан халос этади.

Минурахон БОЗОРОВА,

АДТИ болалар

касалликлари кафедраси

ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди