Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 26.12.2013

ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" бизнес-марказида Ўзбекистон босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида "Оила институтини мустаҳкамлаш асосида бола фаровонлиги масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситалари салоҳиятини ошириш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Вилоятдаги босма оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари иштирок этган мазкур анжуманда мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оила институтини мустаҳкамлаш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш, бу борадаги миллий ва халқаро қонунчилик, хусусан, "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенцияни ўрганиш, мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи журналистлар билим ва малакасини ошириш каби масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Семинар-тренингда мутахассислар томонидан "ОАВларида болалар фаровонлигининг ёритилиши масалалари", "Бола парвариши билан боғлиқ ижобий амалиётнинг ёритилиши", "Бола ҳуқуқларининг ёритилиши ва журналист этикаси" каби қатор мавзуларда қизиқарли маърузалар ўқилди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотларда иштирок этдилар. Мавзулар интерфаол усуллар орқали тушунтирилди, тайёрланган ижодий ишлар мавжуд меъёр ва андозалар асосида таҳлил этилди. Мавзулар доирасида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди