Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 26.12.2013

БОШЛАНҒИЧ ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЮТУҚЛАРГА ЗАМИН БЎЛМОҚДА

Вилоятимизда намунали фаолият олиб бораётган бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари талайгина. Ана шундай ташкилотлардан бири Андижон туманидаги "Rubber trast" хусусий корхонаси бошланғич хотин-қизлар ташкилотидир.

Ҳозирда корхонада 30 хил турдаги сифатли эркаклар, аёллар ва болалар резина пойабзаллари тайёрланмоқда. Шунингдек, корхонада резина пойабзалларидан ташқари, резина шланглар, бир неча турдаги трикотаж маҳсулотлари ҳамда қолипли ва оби-нон ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўзининг сифати, бежиримлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда. Қолаверса, корхона мутахассислари томонидан доимий равишда маркетинг тадқиқотлари ўтказилиб, бозор, истеъмолчиларнинг талаб ва таклифлари ўрганиш ишлари йўлга қўйилган. Ана шуларга асосланган ҳолда маҳсулотларнинг янги турларини тайёрлаш, қулайлиги, сифати ва кўринишини яхшилаш борасида доимий изланишлар олиб борилмоқда. Шу боис ҳам нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам корхона маҳсулотларига талаб юқори бўлмоқда.

Дарҳақиқат, корхонада 2010 йилда 1 миллион, 2011 йилда 3,5 миллион, 2012 йилда 4,1 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган. Жорий йилнинг тўққиз ойида эса 3,2 миллионга яқин АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Хитой ва Қирғизистон давлатларига юборилди.

Корхона ишчи-хизматчиларининг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади.

- Корхонамизда 570 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилади, уларнинг деярли 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, - дейди корхона бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Фаридахон Абдуваҳобова. - Уларнинг ишлаб чиқаришдаги фаоллигини ошириш, уларга зарур иш шароитлари яратиб бериш, шу билан бирга, нафақат жамоадаги, балки шахсий ҳаёти, оиласидаги юзага келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш, маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

- Дарҳақиқат, эришаётган ютуқларимизда жамоамиз, айниқса, шу ерда меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз, уларни шижоат билан меҳнат қилишга руҳлантираётган бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг хизмати ниҳоятда катта, - дейди корхона бош директори Абдулҳошим Исмоилов.

Корхона маъмурияти ҳамда бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг саъй-ҳаракати билан ишчи-ходимларнинг самарали иш олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ишчиларга махсус иш кийимлари берилган, уларнинг ишга бориб-келишлари учун транспорт, бепул тушлик, аёлларнинг дам олиш хоналари, шунингдек, душ ташкил этилган. Яқинда эса ёпиқ спорт зали қурилиб, ишчилар ихтиёрига топширилди.

Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилаётганлиги уларни янада соғлом бўлишларини таъминламоқда.

Бундан ташқари, корхонада тиббий бўлим ташкил этилган бўлиб, замонавий тиббий жиҳозлар, зарур дори-дармонлар билан таъминланган. Малакали шифокорлар томонидан корхонада ишловчи хотин-қизлар саломатлиги доимий назорат қилиб борилади.

Корхонада кейинги уч йил ичида икки юзга яқин янги иш ўринлари яратилди. Доимий иш ўрнига эга бўлганларнинг деярли 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Корхонада маданий-маърифий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Турли саналар, байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар, таниқли санъаткорлар, билан ўтказиладиган учрашувлардан опа-сингилларимиз маданий ҳордиқ чиқариб, катта маънавий озуқа олмоқдалар.

Бу каби ишларни ташкил этиш ва ўтказишда, умуман, корхонада хотин-қизлар билан иш олиб боришда бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Фаридахон Абдуваҳобанинг хизматлари катта. Унинг саъй-ҳаракати билан бу борада юқори натижаларга эришилмоқда. Жумладан, жорий йилда ўтказилган "Энг намунали бошланғич хотин-қизлар ташкилоти" кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичларида корхона бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ғолиб бўлди. Бунда Паризода Қодирова, Хонзода Тожибоева, Муқаддас Одилова, Сайёра Холматова, Каримахон Худойбердиева, Хуршида Турғунова, Сарвиноз Қўзиева, Озодахон Қодирова сингари фаолларнинг ҳам алоҳида ҳиссалари бор.

- Мақсадим, опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашишдир, - дейди Ф. Абдуваҳобова. - Шу орқали улар жамоасида, оиласида ўзларининг муносиб ўринларини топа олсинлар.

Ҳа, ана шундай эзгу мақсадни ўзига шиор қилиб олган раисанинг келгусидаги ишлари ҳам янада самарали бўлишига асло шубҳа йўқ.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди