Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 26.12.2013

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРИМИЗ

ИСТЕЪДОДЛИ МИНУРА

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Чунки ёшларимиз бизнинг ғуруримиз, буюк келажагимиз бунёдкорларидир. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, "Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт". Юртимизда ёшларга муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ маълум бўлган. Ҳар бир йилнинг ўзига хос рамзий маънода номланиши ва ана шу йўналишда қилинаётган хайрли ишлар мисолида буни яққол кўришимиз мумкин. Жумладан, келаётган янги йил юртимизда "Соғлом бола йили" деб номланганлиги ҳам баркамол авлод тарбияси, унинг манфаатларини таъминлаш масаласи устувор вазифа эканлигини кўрсатди.

Мустақиллик йилларида ёшларга берилаётган кенг имкониятлар натижасида кўплаб ижодий ишлар, кашфиёт ва ихтиролар қилинмоқда. Бугун ўсиб келаётган ёш авлод билан суҳбатлашсангиз, уларнинг теран фикри, мустақил мушохадаси борлигини кўриб фахрланасан киши. Ана шундай ёш истеъдод соҳибларидан бири Мунира Акбаровадир. У Жалақудуқ туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси. Отаси ҳарбий бўлгани учун дастлаб Сирдарё вилояти Ширин шаҳарчасидаги 3-мактабда таҳсил олди. У ерда ташкилотчилиги, аъло хулқи билан барчанинг эътиборига тушди. Андижонга эса яқинда келган. Шундай бўлса-да, синфдошлари билан тез ўртоқлашиб кетди.

- Келажакда журналист бўлмоқчиман. Ўзим тенги болалар ҳақида қизиқарли телекўрсатувлар тайёрлайман, - дейди Мунира.

Мунира синфдошлари билан бўш вақтларида шеърлар ёзишни машқ қилади. Уйда ҳам ота-онасига, сингиллари Севинч ва Одинага "микрофон" тутиб савол беради, "интервью"лар олади. Ўқиш ва жамоат ишларида ўзини тутиши, аъло баҳолари, хулқи билан синфдошларига ўрнак бўлаётган интилувчан Мунира Акбарова келажакда етук инсон бўлиб, камол топишига асло шубҳа йўқ. Қуйида унинг шеърларидан бирини ўқийсиз.

ВАТАНИМ

Ўзбекистон номинг улуғ,

Кўчаларинг шинам ёруғ,

Дастурхонинг ризққа тўлиқ,

Ватанимсан, жону таним.

Мустақиллик мевалари,

"Тинчлик" дейди шевалари,

Сирдарё ва Хивалари

Сен Ватаним - жону таним.

Олға юриб орзу томон,

Қўлимизда бутун осмон,

Бизга пешвоз бу кун жаҳон,

Сен Ватаним - жону таним.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди