Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

ДИЛ НОМАЛАРИ

ЁШЛАРИМИЗ ҲУНАР ЎРГАНСИН

Азизахон АҲМАДЖОНОВА,ҳунарманд. Асака тумани.

Болалигимда келинларнинг либосларига ҳавас қилардим, уларни тикишни орзулардим. Ана шу орзу-ҳавас кучли интилишга ундади. Чеварлик ҳунарини ўргандим. Дастлаб болалар ва аёлларнинг кўйлакларини тиккан бўлсам, кейинчалик "Машҳура" ўқув марказида ўқиб келганимдан сўнг келинларнинг тўй либосларини, эркакларга костюм-шим тикишни, либосларга бисер қадаш, сунъий гул ясашни ўргандим.

Мустақиллик миллий қадриятларимиз тикланишига кенг йўл очди. Ўзбек қиз-аёлларининг фахри бўлган адрасу атласлардан тикилган либосларнинг турмушимиздаги ўрни юз чандон ошди. Ана шундан келиб чиқиб, миллий матоларимиздан замонавий кўринишдаги либослар тайёрлашга, ёшларга ана шу ҳунарни ўргатишга алоҳида эътибор қаратдим.

2011 йили банкдан 40 миллион сўм имтиёзли кредит олдим. Маҳалламиз ҳудудида икки қаватли бино қурилишини бошлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, ўқув маркази очдик. Натижада кўплаб опа-сингилларимиз ишли, қанча-қанча ёшлар эса ҳунар ўрганиш имконига эга бўлди. Бугун мен тикаётган либосларни кийиб, ял-ял ёниб юрган қизлар, келинларни кўриб, одамларга нафим тегаётганидан, уларга қувонч бахш этаётганлигимдан, айниқса, шогирдларим ўрганган ҳунарлари ортидан ўз оилаларига даромад киритаётганлигидан беҳад қувонаман.

Янги йилда ўз олдимга катта режалар қўйганман. Фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман. Мақсадим, қиз-аёлларга манзур бўладиган либосларни кўпайтириш, кўпроқ ёшларга ҳунар ўргатишдир.

Тилагим, ёш қизларимиз бирор бир ҳунарнинг бошини тутсин, янги йилда ҳар бир аёл орзу ва мақсадларига эришсин.

ЁШЛАРГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ

Момохон ҚОРАБОЕВА,Шаҳрихон туманидаги Бувайдо МФЙ маслаҳатчиси.

Давримиз тобора тараққий этиб бормоқда, шунга монанд фарзандларимиз ҳам юксак тафаккур эгаси бўлиб вояга етмоқдалар. Техника, технология борасида ҳатто, 5 ёшли набирам ҳам маълум тушунчага эга. Кундан-кунга гўзаллашиб бораётган юртимиз таърифига эса тил ожиз. Ёш авлоднинг ҳар томонлама етук шахс бўлиб камол топиши учун барча имкониятлар яратилган. Буларни кўриб бугунги ёшларга ҳавасимиз келади.

Мен Андижон давлат педагогика институтининг(ҳозирги АДУ) филология факультетини тамомлаганман. Узоқ йиллар ёш авлодга таълим-тарбия бердим. Айни кунда маҳалла фуқаролар йиғини диний-маърифий ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб меҳнат қиляпман. Маҳалламизда 5250 нафар аҳоли, 509 та хонадон, 1050 та оилалар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги тадбиркорлик билан шуғулланади. Якунланган йил маҳалламиз учун муваффақиятли ўтди. Ободонлаштириш, маҳалла аҳли ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилди. Маҳалла фаоллари бир ёқадан бош чиқариб, тадбирларни, тўйларни ихчамлаштиришга эришдик. Ана шу эзгу ишларни жорий "Соғлом бола йили"да ҳам давом эттирамиз ва янада юқори босқичга кўтарамиз.

Кириб келган янги - 2014 йил билан барчани муборакбод этаман. Уларга соғлик, тинчлик-хотиржамлик, оилаларимизга файз-барака, маҳалла деб аталадиган муқаддас гўшаларимиз обод бўлишини тилайман.

ФАРЗАНДЛАР КАМОЛИ - ОНАЛАР БАХТИ

Шарофатхон НАСРИДДИНОВА,Қўрғонтепа тумани марказий шифохонаси бўлим бошлиғи.

Ҳар бир йил якунида ўтган йилнинг сарҳисобини қилишга одатланганман. Чунки шу йиллар билан умримиз ҳам ўтиб бораётганини дилдан ҳис қиламан. Аввало, тасаввуримда мана шундай жаннатмакон юртда яшаётганимнинг ўзи улкан бахт эканлиги гавдаланади. Шукронасини келтириб юртга тинчлик тилайман.

Тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётганимга 30 йилдан ошибди. Ҳаётда инсонларга наф келтираётганлигимдан қувонаман. Оиламнинг мустаҳкамлиги эса кўнглимга тинчлик беради. Гарчи оиламнинг суянч тоғи - турмуш ўртоғим оламдан эрта ўтиб кетган бўлса-да, фарзандларим камоли, бахти учун, ўғилларим отасининг ўрнини боса оладиган инсонлар бўлиб камол топишлари учун ҳам яшашим кераклигини ҳис этаман.

Мен учун 2013 йил қувончли йил бўлди. Фарзандларимнинг эришган ютуқлари, дунёга келган набирам чексиз шодликлар олиб келди. Ҳар бир она учун фарзандлар камолини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бундан ташқари, туманимизда, жумладан, мен меҳнат қилаётган Қўрғонтепа марказий шифохонасида ҳам аҳоли соғлигини сақлаш борасида қатор ибратли ишлар амалга оширилди.

"Соғлом бола" йили деб номланган янги йилда ҳам бу борадаги, айниқса, оналар ва болалар соғлиги муҳофазасига қаратилган ишлар кўлами ва сифати янада ортади.

2014 йил барчага тани сиҳатлик, бахт, омад ва кўтаринки кайфият ҳадя этсин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди