Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

БАЙРАМ ТАДБИРИ

"ЭЪТИРОФ - 2013"

Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳрида бўлиб ўтган "Эътироф -2013" деб номланган байрам тадбирида вилоятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли жабҳаларида фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларнинг илғор вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда якунланган йилда республика ва халқаро миқиёсдаги турли танловлар, спорт мусобақаларида юксак ютуқларга эришган опа-сингилларимизга, истеъдодли ёшларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусовалар сўз олиб, юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, улар учун яратилаётган кенг имкониятлар, шунингдек, вилоятимиз ривожида опа-сингилларимизнинг фаол иштироки, эришаётган ютуқлари хусусида тўхталиб, қутлуғ байрам билан уларни ва вилоятимизнинг барча аёлларини муборакбод этдилар. Вилоят ҳокими фидойи меҳнатлари, эришган натижалари билан республика ва халқаро миқиёсдаги танловлар, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган опа-сингилларимизга эсдалик совғаларини топширди.

Байрам тадбирида аёллар шаънига айтилган илиқ сўзлар, эътибор ва эътироф ҳар бир байрам иштирокчисига аъло кайфият ҳадя этди, қалбларига қувонч улашди.

Тадбирда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги бадиий жамоалар, эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар, болаларнинг кўнгилочар чиқишлари дилларга қувонч улашди.

Кечга томон давом этган байрам тадбири йиғилганларга хушнудлик бағишлади.

З. АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди