Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

ТУЙҒУ

ҚАТРАМ, ҚАТРАЛАРИМ

Кўнглим қурғур ҳеч қўймайди, қалам тутиб ёзишга ундайди.

Фақат катралар ёзаман. Кўнглимнинг нозик садолари улар. Ёзиб - ёзиб ўчирган, ўчириб - ўчириб ёзганларим. Яхши ёзиб суюнган, ёмон ёзиб куюнганларим. Ҳалол туҳфам, бор бойлигим, мақтангувчи бисотим.

Гоҳо мағрур, гоҳо йиғлоқи - қатраларим. Одамларнинг орзулари, ташвишларидир улар.

- Мени ёзибди, борини ёзибди, - дея гапиришларини ўйлаб, минг бир истихола билан ёзаман. Ижод майдонида ёниб юраман. Ўз ўрним, ўз йўлим бўлади, деган орзуларим бор.

Дўстлараим кўп, соғинганда тополмайман. Қатраларимчи- суҳбатдошим, кўнгил овунчоқларим, борлигимнинг гувоҳлари. Мисқоллаб топган обрўйим .

Қатрам - томчи, қатраларим - томчилар. Томиб-томиб кўл бўламан. Кунлар келади, чанқаган бир кўнгилга сув бўламан.

Қатрам - қатраларим, кўнглим орзулари.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди