Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

УМРИХОН МОМОНИНГ УМР ЙЎЛЛАРИ

Кексалар билан кўришганда уларнинг кўзларига боққанмисиз? Кўзлари болаларникидек беғубор, самимий боқади кишига. Юзларидаги қат-қат ажинлар эса ўтган умрларининг заҳматлари, машаққатларидан бир-бир сўзлайди гўё.

Умрихон момо билан учрашганимда, унинг беозор боққан кўзларидан содда ва самимийликни, шукроналик туйғулари билан порлаб турганини сездим,

... Асли Булоқбоши қишлоғидан бўлган Умрихон момо Хўжаобод туманидаги Тошота қишлоғига келин бўлиб тушган экан. Умр йўлдоши - Мирзакарим Омонов фермада, Умрихон момо эса колхозда ишлаган.

Халқимиз таъбири билан айтганда,"Оёғидан ўт чақнаган" ғайратли, меҳнатсевар келинни оила аъзоларигина эмас, бутун қишлоқ аҳли яхши кўриб қолган. Момонинг сўзларини тинглаб ўтириб, ўйладим: одамлар меҳрини қозониб, уларнинг дуосини олгани учун ҳам Аллоҳ онахонга шунчалик узун умр берган бўлса керак.

Умри момонинг ҳикоя қилишича, икки акаси армиядан қайтиб келмаганлиги учун акаларим ўрнига ишлайман, деб онаси билан Фарғона канали қазилишида ҳам иштирок этган экан. Ўша даврнинг неки машаққату қийинчиликлари уларни ҳам четлаб ўтмади. Иккинчи жаҳон уруши, урушдан кейинги қийинчиликлар, ўғли - Мамасодиқнинг касаллик туфайли 27 ёшда оламдан ўтгани - буларнинг ҳаммаси Умри момонинг умр китобига битилган. Тўғри, йиллар шамоли унинг хотирасидаги саҳифаларни хиралаштирган. Аммо Умрихон момо иродалилиги, ҳамон дадиллиги билан барчани ҳайратлантиради. Ҳаётга, яшашга бўлган интилиш, иштиёқи кучли бўлган момонинг нурли чеҳрасига боқиб, хулоса қиласиз. Момо ҳаёт синовларини сабр-бардош билан тинимсиз ҳаракат, меҳнат билан енгиши керак, дейди.

- Ўғлим вафотидан кейин аламимни ишдан олдим. Шолча, гиламлар тўқирдим. Бошқа аёлларга ҳам ўргатардим. Аёл кишининг ҳунари бўлса бас. Уйида, болалари ёнида ўтириб, ишлаб пул топса ҳам бўлади.

Умрихон момо аёлларга шу гапни кўп айтади. Қишлоқда кўпчилик ундан турли рўзғор буюмларини тўқишни ўрганишган. Ўзининг чевараси - Элиза эса момодан ўрганиб, ўзи тайёрлаган ҳунармандчилик буюмлари билан "Ташаббус" ҳамда ўтказилаётган бошқа турли кўрик-танловларда фаол қатнашмоқда.

Невараси Эльмиранинг айтишича, Умри момо бекор ўтиришни сира хоҳламас, қандайдир юмушларни топиб, бажариб кетаверар экан. Момонинг бир ўғил, бир қизидан айни вақтда 4 нафар набира ҳамда 8 нафар чевараси бор. 108 ёшни қаршилаётган Умри момо Дусанованинг қўллари доимо дуода. Хўжаобод туманидаги Тошота қишлоғи аҳлига, эл-юртга, омонлик, дастурхонларга ризқ-барака, кишиларга меҳр-оқибат тилаб ҳамиша дуо қилади. Умрихон момо сингари фариштасифат онахонларимиз бор экан, юртимиздан ҳеч қачон файзу барака аримайди.

Раҳимахон

АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди