Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

ДИЛ НОМАСИ

МАҚСАДИМ ЮРТИМГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

Болалигимдан миллий куй ва қўшиқларимизнинг шайдоси эдим. Мактабда ўқиб юрган пайтларимдаёқ барча тадбирларда қўшиқ куйлаш, деса биринчилардан бўлиб етиб борардим. Саҳналарда ўзимни шу қадар эркин ҳис этардимки, гўё мен санъат учун яралгандек эдим.

Устозим Рўзибой Турғуновдан ижрочилик сирларини ўрганиб, маҳоратимни оширдим. Санъатга бўлган иштиёқим туфайли Балиқчи педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг мусиқа йўналиши бўйича таълимни давом эттирдим. Коллежда устозларим Улуғбек Зокиров, Санжарбек Назаров, Шаҳло Абдураҳмоноваларнинг саъй-ҳаракатлари ва кўмаклари билан ўз ижро услубимни шакллантирдим. Анъанавий қўшиқлар, фольклор намуналарини мароқ билан куйлайман. Чунки ўзбек миллий куй-қўшиқлари ҳар қандай кўнгилни ўзига ром эта олади.

2012 йил "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 11 йиллигига бағишланган кўрик-танловнинг вилоят босқичида "Энг яхши ёр-ёр" номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган бўлсам, 2013 йил мен учун янада омадли келди. "Зулфия" номидаги давлат мукофотига санъат йўлаши бўйича номзодим тавсия этилди. Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган, бетакрор ижод соҳибаси номидаги танловда қатнашишнинг ўзи мен учун катта бахт. Энг муҳими, бу жараён инсонга куч-шижоат, ғайрат бағишлар экан.

Бугун коллежнинг 3-босқичида таҳсил олмоқдаман. Якунланган йилда опам Шоҳсанам ва укам Саидрасул билан биргаликда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, паррандачилик билан шуғулланишга киришдик. Янги 2014 йилдаги асосий режаларимдан бири ана шу тадбиркорлик фаолиятимизни янада кенгайтириш. Биз ёшларга яратилган имтиёзлардан унумли фойдаланиш яъни, кредит олиб ўз бизнесимни ривожлантиришни режалаштирганман. Санъат соҳасида эса, албатта, ўз овозим билан кўнгилларга кириб боришни ният қилганман. Президентимиз орзу қилган зукко, серғайрат, фаол ёшларнинг бир вакиласи бўлиш, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш ўз олдимга қўйган асосий мақсадларимдандир.

Шоҳсанам ТУРДАЛИЕВА,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди