Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

"ҚАЛДИРҒОЧ" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар ижодиёти марказида бўлиб ўтган "Эътироф - 2013" байрам тадбири доирасида "Обод турмуш йили"га бағишланиб, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда "Иқбол" газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ёш ижодкор қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Қалдирғоч" танлови ғолиблари тақдирланди.

Ижодкор ёшлар танловда "Энг яхши мақола" номинацияси бўйича АДУ қошидаги Асака академик лицейи ўқувчиси Ойдиной Муҳаммаджонова биринчи, Андижон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гуллола Раҳматуллаева иккинчи, "Энг яхши ҳикоя" номинацияси бўйича Андижон тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ойдиной Рўзибоева биринчи, АДУ қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Гўзалой Абдуллаева иккинчи, "Энг яхши шеър" номинацияси бўйича Андижон тиббиёт коллежи ўқувчиси Моҳинур Қодирова биринчи, Марҳамат туманидаги 3-ДИМИ ўқувчиси Зулхумор Орифжонова иккинчи, "Энг яхши рассом" номинацияси бўйича Хўжаобод туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Одинахон Абдуллаева биринчи, Марҳамат туманидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Моҳинур Қаҳҳоржонова иккинчи ўринга сазовор бўлдилар. Шунингдек, танловда Олтинкўл туманидаги 22-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Гулшаной Ҳакимжонова, Булоқбоши туманидаги 5-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Ойшабону Рўзибоева ҳамда Жалақудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ойдиной Абдураҳмоноваларнинг ижодий ишлари ҳам муносиб баҳоланди.

Барча ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди