Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

Жўшқин ҳислар куйин чалади юрак

МУБОРАК БЎЛСИН

Сочлари оқарган мўйсафид - дунё,

Эски йилни бугун чорлар қошига.

Янги йил юзида ўзгача ҳаё,

Кумушранг тожини кияр бошига.

Нурли қанотлидир юксак орзулар,

Заррин нурларидан улғаяр замин.

Ёшларнинг кўнглида ёрқин ёғдулар,

Оламни орзу-ла тўлдирар камин.

Янги ютуқларни ёзиб дилларга,

Жўшқин ҳислар куйин чалади юрак.

Юртимни чорласин равон йўлларга,

Барчага янги йил бўлсин муборак!

Дилдора РАҲИМОВА,

Бўз тумани.

ЯНГИ ЙИЛ

Замин оқ либосин кийиб бу кеча,

Севинар шодликнинг бўлиб келини.

Қайғуларни қувиб ёққан лайлакқор,

Кузатиб қолади эски йилини.

Дўстим, муҳаббатнинг йўллари яқин,

Аразни унутинг, қолмасин гина.

Тамомланг эски йил намуналарин,

Орзулар тоғига қўйилсин зина.

Уфора ҲАБИБУЛЛАЕВА,

Пахтаобод тумани.

ЕЛКАМГА БОШ ҚЎЙИБ ОРОМ ОЛАР ҚИШ

Бугун кузнинг кўз ёши тинди,

Осмонга қўл чўзар яланғоч дарахт.

Бугун булутлардан ёғилар ҳадя,

Нақшинкор парчалар улашади бахт.

Кипригимга қўниб олган қор парча,

Қалбимдаги оппоқ орзулар каби.

Елкамга бош қўйиб ором олар қиш,

Ҳаёт давомий деб пичирлар лаби.

Атроф жунжикади, эсади шамол,

Бир-бирин пинжига кирар мусича.

Янги йил келишин кутар интиқиб,

Орзулар қилади ҳар ким ўзича.

Зулҳумор ОРИФЖОНОВА,

Марҳамат тумани.

БИЗЛАР "СОҒЛОМ БОЛА" БЎЛАМИЗ

Ясатилган ўртада арча,

Даврамизда қорбобо, қорқиз.

Айтилади янгича эртак,

Яхши бўлар ҳатто, ялмоғиз.

Қўшиқ айтиб, рақсга тушиб,

Қорбободан совға оламиз.

Оппоқ тулпор келтирган йилда,

Бизлар "Соғлом бола" бўламиз.

Зулфизар НАСИРДИНОВА,

Избоскан тумани.

ҚОРЛАР ҒУБОРЛАРНИ КЕТАДИ ЮВИБ

Кўнглим чексиз осмон, гоҳи кўз ёшли,

Гоҳи қора булут, гоҳи кўз ёшли.

Гоҳи камалаклар топиб олади,

Гоҳи чақмоқлари чақиб олади.

Баъзан юлдузлардан қамашар кўзлар,

Баъзан шамоллари фиғондан сўзлар.

Баъзан сирларини айтиб кетади,

Баъзан ваъдасидан қайтиб кетади.

Доим юрагимга ёғаверар қор,

Яхшилик уруғи гуллар ҳар баҳор.

Гоҳи ёвларга ҳам кўзларин юмиб,

Қорлар ғуборларни кетади ювиб.

Райҳона ҚИРҒИЗАЛИЕВА,

Жалақудуқ тумани.

ҚОР ПАРЧАСИ

ЁҒАР КЎНГИЛГА

Юрагимга сачрар туйғулар,

Қор парчаси ёғар кўнгилга.

Аламларга қўлим силтадим,

Ташлаб қўйдим бу эски йилга.

Ҳеч орқага чекинмам асло,

Мақсадларга етгум, албатта.

Кўзларимда ёнар ҳарорат,

Янги йилдан умидим катта.

Фотима СОДИҚОВА,

Қўрғонтепа тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди