Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 02.01.2014

ДИЛ НОМАЛАРИ

УЗВИЙ ҲАМКОРЛИК

Муҳаббатхон ИСМОИЛОВА, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Андижон вилоят бўлими Олтинкўл филиали обуна бўлими бошлиғи.

Қарийиб 15 йилдан буён шу жамоада меҳнат қиламан. Фаолиятимиз кўп қиррали. Аҳолига малакали почта хизмати кўрсатиш, вақтли нашрлар обунасини ташкил қилиш, газета ва журналларни вақтида ўз эгаларига етказиб беришдан иборат.

Фаолиятимиз давомида оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуот нашрлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борамиз, юртдошларимиз ўртасида газета ва журналларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратамиз. Чунки улар инсонларга зиё улашади, маънавиятини, билим доирасини ўстиришга кўмак беради.

Филиалимиз тасарруфидаги 15 та алоқа бўлимида 41 нафар ходим фаолият кўрсатади. Уларнинг аксарияти тажрибали, ўз ишини яхши биладиган мутахассислардир. Шу боис ҳам ишларимиз тартибли ва тизимли олиб борилади.

Бўлимимиз томонидан 100 дан ортиқ турдаги газета ва журналлар аҳолига етказиб берилади. Улар ўзининг ўқимишлилиги, ранг-баранг, ҳозиржавоб ва етказаётган ахборотларининг долзарблиги билан мухлислар эътиборини қозониб келмоқда. Ишонаманки, янги йилда улар мазмунан янада юксалади. Таҳририятлар билан ҳамкорлигимиз эса изчил давом этади.

ОМАДЛАР ЙИЛИ БЎЛСИН

Одинахон АЗИЗОВА, Хонобод шаҳридаги "Ойдин-Омад-Бахт" хусусий корхонаси раҳбари.

Истиқлол бизга жуда кўп нарса берди: улкан имкониятлар, эркин фаолият, меҳнатга яраша манфаатдорлик... Шахсан менга эса тадбиркорлик борасидаги салоҳиятимни намоён этиш имконини берди.

2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган корхонамиз сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Дастлаб "Халқ банки"дан 50 миллион сўм кредит олиб иш бошладик. Хитойдан янги технология олиб келдик.

Айни кунга келиб, бир кунда 300 литр сут қабул қилиб оламиз. Фермерлар билан шартнома асосида иш ташкил қилганмиз. 5 нафар ишчи, 6 нафар касаначимиз бор. Корхонамизда тайёрланаётган кефир, "ряженка", творог, сметана сингари сифатли, ҳам мазали маҳсулотлар ҳудудимизда жойлашган 5 та мактабгача таълим муассасаларига тарқатилади ҳамда шаҳримиздаги дўконлар орқали сотилади. Авваллари сут маҳсулотлари асосан вилоятимиз марказидан келтирилган бўлса, эндиликда бундай маҳсулотлар шу ернинг ўзида тайёрланаётганлигидан шаҳар ахолиси хурсанд.

Интилиш инсонга куч бераркан. Айниқса, юртимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга берилаётган эътибор мени шижоат билан ишлашга илҳомлантиради. Меҳнатларим билан юртимиз равнақига, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга ҳисса қўша олсам, ўзимни бахтиёр ҳисоблайман.

Кириб келган янги йил юртдошларимиз учун омадлар йили бўлсин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди