МАЪРУЗАНИ ЎРГАНИШГА БАҒИШЛАНГАН МАШҒУЛОТ
Вилоятимиз таълим муассасаларида Юртбошимизнинг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги тантанасидаги "Амалга оширилаётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир" мавзусидаги маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганиш, ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Андижон маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўқитувчилар, мураббийлар ва ўқувчилар иштирокида ўтказилган ўқув машғулоти ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Тадбирда мавзу доирасида қизиқарли маърузалар ўқилди, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари акс эттирилган видеолавҳалар намо-йиш этилди.
Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда ёшларга, уларнинг ўқиб, илм олишлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, маърузадан келиб чиқадиган вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди. Қатнашчилар Конституция, инсон ҳуқуқлари, жамият, давлат ва шахснинг ўзаро муносабатлари сингари қатор мавзуларда ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича кенг маълумотлар олдилар.
Бобуржон ХАЗИРОВ.
|