Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 09.01.2014

ФАРЗАНДЛАРИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН

Ватан! Бу сўзни эшитганда ҳар бир инсоннинг қалбида эзгу ҳислар уйғонади . Айниқса, йигитларимиз учун ҳарбий хизматга бориш, ватан сарҳадларини қўриқлаш сингари ватанпарварлик туйғулари болаликдан онгу шуурига сингдирилади.

Шунинг учун бўлса керак, ҳаёт ўғлонларимизга Ватанни борича сиғдира олувчи, шу билан бирга, шу Ватанни қорачиқ янглиғ асрай олиш шижоатини ўзида жамлаган катта юрак берилган, назаримда. Бу юракда нафақат оиласининг, яқинларининг, балки бутун халқимизнинг ҳимоясини таъминлашга қодир буюк ва қудратли куч бор.

Ана шундай юртга фидойи ўғлонларни тарбиялаб, вояга етказган оилаларимиздан бири Жалақудуқ тумани, Ёрқишлоқ қишлоқ фуқаролар йиғини, "Назокатли" кўчасида истиқомат қилувчи Абдуназаровлар хонадонидир.

Оила бошлиғи Неъматилло ака Абдуназаров туман мудофаа ишлар бўлимида хизмат қилади. Онаси Маҳлиёхон тумандаги 11-умумтаълим мактабида ўқитувчи. Улар уч ўғлини Ватанга муносиб фарзандлар бўлиб улғайтириб, қаторга қўшдилар.

- Фарзандларим билан фахрланаман, - дейди Маҳлиёхон Абдуназарова. - Чунки улар Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли бурчларини адо этдилар.

Катта ўғил Аҳрорбек Самарқанд шаҳрида хизмат бурчини аъло даражада адо этиб, қайтгач, Андижон машинасозлик институтига ўқишга кирди. Айни пайтда 3-босқич талабаси.

Акасининг ҳарбий хизматга бориб келганлигига ҳавас қилган Яҳёбек ҳам мактабни ва коллежни аъло баҳоларга тамомлаб, айни пайтда Тошкент вилоятида йигитлик бурчини ўтамоқда.

Ўғилларининг юрт корига ярагувчи ўғлонлар бўлиб етишганидан ота-онанинг ҳам қувончи чексиз.

Кириб келаётган 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан барча алп ўғлонларни, Ватан олдидаги муқаддас бурчини адо этаётган ҳарбий хизматдаги йигитларимизни муборакбод этамиз.

Райхона

ҚИРҒИЗАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди