Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 09.01.2014

ВАТАН ҚАЛБИНГИЗДА МАЁҚ

Мустақил Ўзбекистон унинг кечаги куни, бугуни, эртаси ҳақида ўйлаганимда Ватан равнақи учун амалга оширилган улуғвор, ишлар ҳудди кино лентадек кўз ўнгимдан ўта бошлайди. Уларнинг ҳаммасида Ватан ҳимоячиларининг муносиб ҳиссалари бор.

Қишнинг қаҳратон кунларида, ёзнинг жазирама иссиғида ҳам бепаён ва муқаддас Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаб турган ҳарбийларни кўрганимда кўнглим осмон қадар юксалиб кетади. Улар бу касбга шунчаки, тасодифан келмаган, ўзлари севиб танлаганлар. Шундан бўлса керак юракларида халққа хизмат қилиш сурури жўшиб туради. Уларнинг тийрак нигоҳларига боққанимизда ҳар биримиз эртанги кунга ишончни уқиб оламиз.

Эрталаб уйқудан уйғонар эканман Ватанимнинг тинчлигини кўриб "Худога шукр!" деб қўяман. Юрт осойишталигидан бошим кўкка етади. Кимдир боласини етаклаб болалар боғчасига, кимдир мактабга, кимдир ишга, кимдир рўзғор ташвишида бозорга отланади. Нуроний отахонлар, кайвони момолар дуога қўл очиб, бугунги кун учун шукроналар келтиришади.

Ўз хизмат жойларида вазифасини сидқидилдан ўтаётган ҳарбийларни кўрганимда эса қалбимда аллақандай сурур жўш уради. Дарҳақиқат, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик туфайли барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, юртимиз тараққиёт сари юз тутмоқда, одамларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун пухта замин яратилмоқда.

Ватан равнақи, юрт фаровонлиги йўлидаги халқ билан ҳамнафас яшаётган Ватан ҳимоячиларини байрам билан қутлайман.

Умида ҚАҲҲОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди