Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 09.01.2014

КЕЧИНМА

Янги йил сўзига ҳар ким ўз топгани йўқотганидан келиб чиқиб таъриф беради.

Аслида эса "янги " сўзининг ўзи яхши, бори яхши...

Эндигина ижод дунёсига кириб келган шоир бола жажжи рисоласини эълон қилди. Адабиётда янги ном юлдуздек чақнади. Йигитча хурсанд, аммо чўчийди. "Ахир у хали ижодда янги".

Туғруқхона атрофида сабрсизлик ила у ёқдан-буёққа бориб келаётган куёв боланинг нигоҳларида янгиликка ташналик зоҳир.

Шифокор аёлнинг юқори деразадан имлаб чақириши тўзғин хаёлларига тўзим берди: "Янги меҳмон муборак!" узоқ вақт орзу қилган қимматбаҳо кийимни ва ниҳоят азиз инсони томонидан ҳадя қилиниши мунис аёлни кўзларига чексиз қувонч бахш этди.

"Кўйлакнинг янгиси бунча чиройли бўлмаса!" жажжи қизчаларимга дадаси ҳар сафар янги ўйинчоқ олиб келса, эскиси бир четда қолиб кетади. Катта қизимдан аввалги ўйинчоқни нима сабабдан ўйнамаётганини сўрасам, у ўйинқароқлик билан: "Ахир дадам янгисини олиб берди-ку!" дейди.

Қалбингизга меҳмон бўлиб келган янги туйғудан бошингиз айланади, бахтдан сармастсиз...

Остонангизга кириб келган янги келинчакнинг ийманиб туриши ёдингизга бахтиёр ёшлик дамларингизни солади.

* * *

"Янги"ларнинг энг чиройлиси, энг кўрками, энг улуғи эса Янги йилдир! янги йилнинг шукуҳи ўзгача. Илк қадамларини ташлаган янги йил ўзи билан бирга янги бахтни, янги омадни, янги режаларни, янги ғалабаларни, энг асосийси, эзгулигу яхшиликларга бўлган янги умидни бошлаб келади. Бу умид бизни яхши кунларга, юксакликларга етаклайди.

Янги йилим - яхши йилим,

Умидларга тўла дилим,

Қоринг ила ёруғ йўлим,

Кутганимиз ўзинг яхши!

Сенда бисёр қанча имкон,

Берарларинг улуғ аркон,

Бағринг режаларимга кон,

Кутганимиз ўзинг яхши!

Янги йилим-яхши йилим,

Эски дардлар тилим-тилим,

Ташрифинга ташна элим,

Кутганимиз ўзинг яхши!

Янги йил... нимагадир ёҳуд кимларгадир ташна қалбнинг янги илинжи.

Янги йил барчамизга қутлуғ келсин!

Зилола РАҳМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди