Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 16.01.2014

ҚАТЛАМЛИ БУЛОЧКА

Керакли масаллиқлар: Бир стакандан ун ва сут, 250 гр. маргарин, 3 та тухум, бир ош қошиқда хамиртуриш.

Креми учун: 250 гр. сариёғни уй ҳароратида эритиб, 1 стакан шакар солиб аралаштирасиз.

Тайёрланиши: Масаллиқдан хамир қориб ва тиндиргани 30 дақиқага иссиқ жойга ўраб қўясиз. Тайёр бўлгач, учта зувалачага бўлиб, ҳар биттасини тахта-ўқлов ёрдамида алоҳида-алоҳида 5 мм. қалинликда ёясиз. Орасига олдиндан тайёрланган кремни суртиб чиқасиз. Кейин хамирни сомсага тайёрланадигандай жипс қилиб ўрайсиз ва ҳар бирини 6 см. қилиб кесасиз. Кесилган хамирнинг бир томонини бармоқларингиз билан ёпиқ ҳолатга келтирсангиз, иккинчи тарафи атиргул каби шаклга келади. Хамирларни ёғланган товага бир текисда солиб, устига тухум сариғини кўпиртириб, суртасиз. 10 дақиқа тиндирилгандан сўнг, 40 дақиқа духофкада 250 Со иссиқликда пиширасиз.

Булочкалар пишгандан сўнг, совутиб, устига қанд упаси сепиб чиқасиз.

"Таомнома" китоби асосида НИГОРА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди