Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШЛАРИ

АЙНИ КУНЛАРДА ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН БАРЧА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Жалақудуқ тумани ИИБ, ХТМФМТ ва ТЭ бўлимлари ҳамда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 30-31-умумтаълим мактабларида ўқитувчилар, мураббийлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотчилар томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг, диний- экстремизм ва бошқа турли оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, мактаб, жамоатчилик ва ота-оналар ҳамкорлигини кучайтириш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбир давомида фарзанд тарбияси мавзусидаги видеороликлар намойиш этилди.

Якунда "Энг ибратли ота"лар, "Фарзандига энг яқин бўлган она"лар аниқланиб, уларга мактаблар маъмурияти томонидан ташаккурномалар берилди.

Ҳ. МАМАТҚУЛОВА.

* * *

Андижон туманидаги 7-умумтаълим мактабида ҳам маҳалла фуқаролар йиғини, ички ишлар профилактика нозири билан ҳамкорликда ана шундай ота-оналар йиғилиши ўтказилди.

Мактабга ташриф буюрган ота-оналар синф хоналари, инглиз тили хонасининг ўзига хос жиҳозланиши, спорт зал, ошхона, умуман, ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, фарзандларининг ўзлаштириш даражаси мониторинги билан яқиндан танишдилар. Мактаб директори Шавкатхон Йўлдошева 2013 йилда дастур доирасида мактабда амалга оширилган ишлар хусусида кенг маълумотлар берди.

Мактабда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, маънавий-маърифий ишлар кўламини кенгайтириш, мазкур жараёнда "мактаб-маҳалла-ота-она" ҳамкорлигини кучайтириш, тарбия борасида ота-оналар масъулияти ва эътиборини ошириш масалаларида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Р. РЎЗИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди