Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

ЧЕМПИОНЛАРИМИЗ

ЧЕМПИОН ҚИЗ ЗИЛОЛА

ВА УНИНГ ЧЕМПИОН ШОГИРДЛАРИ

Вилоятимизда спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли, барча туман ва шаҳарларимизда спорт билан шуғулланувчи ёшлар сафи, шу билан бирга, улар қўлга киритаётган ютуқлар кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Спортда юқори натижаларга эришаётган ёшлардан бири қўрғонтепалик Зилола Маматалиевадир. У болалигидан спорт билан ошно. Аввал тумандаги 1-умумтаълим мактабида, кейин Қўрғонтепа индустриал-педагогика коллежида таҳсил олган, даврларда шарқ якка курашининг Кунг-фу, УШУ турлари билан доимий равишда шуғулланиб келди. Ўзининг тиришқоқлиги, интилувчанлиги билан устозларидан спорт соҳасидаги билим, тажриба ва маҳоратини ошириб борди.

Спорт соҳасидаги фаолияти давомида Зилола Кунг-фу ва УШУ бўйича ўтказилган вилоят, республика миқиёсидаги кўплаб турнир ва мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Ўз вазн тоифасида кунг-фу бўйича беш карра Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлиб, олтин медаллар билан тақдирланган. Эришган ютуқлари унга ҳамиша куч ва шижоат бағишлайди.

Зилола ўз билим ва маҳоратини ёшларга ўргатишга аҳд қилиб, Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактабида Кунг-фу тўгараги ташкил этган. Мана уч йилдирки, кўплаб туман ёшлари ана шу тўгаракка қатнаб, шарқ якка курашининг ўзига хос тури бўлган Кунг-фу сирларини пухта ўрганиб келмоқдалар. Зилола машғулотларни қатъий тартиб ва талабчанлик билан олиб боради.

- Баркамол ёшлар - юрт таянчидир, - дейди Зилола Мамталиева биз билан суҳбатда. - Мақсадим, юртимизга таянч бўла оладиган ёшларни тарбиялаш, уларни спортга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзига ўргатишдир.

Айни кунда тўгаракда 30 нафардан зиёд шогирдларим бор, уларнинг ярми қизлардан иборат. Машғулотларга фаол қатнашиб, маҳорати билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган Зулайҳо Ортиқова, Мадина Мирзажонова, Одина Аҳмаджоноваларни алоҳида эътироф этишим лозим.

- Мен Қўрғонтепа қурилиш касб-ҳунар коллежининг биринчи курс ўқувчисиман, - дейди Одинахон Аҳмаджонова. - Болалигимдан спорт билан шуғулланаман. "Ушу"га бўлган қизиқишим туфайли анчадан буён Зилола опа раҳбарлигидаги тўгарак машғулотларига қатнашиб келаман. Шарқ якка курашининг ушбу тури қизларнинг соғлом, кучли бўлишига ёрдам беради, қолаверса, УШУ машқлари қоматининг чиройли бўлишида ҳам муҳим ўрин тутади.

Ўтган йиллар давомида жуда кўп мусобақаларда фахрли ўринларни эгалладим. Ёшлар ўртасидаги республика чемпионатида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритдим.

Вилоятимизнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қўрғонтепа туманида спортга эътибор юқори. Шу боис ҳам нафақат шарқ якка кураши, балки спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам юқори натижаларга эришаётган хотин-қизлар талайгина. Шулар қаторида ўз меҳнатлари, муваффақиятлари, спортни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшаётган ҳиссаси билан кўпчиликнинг ҳурматини топаётган Зилола Маматалиева алоҳида эътирофга муносибдир.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди