Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТИ

МАҚСАДИМИЗ: ХИЗМАТЛАР СИФАТИ ВА САВИЯСИНИ ЮКСАЛТИРИШ

Мамлакатимиз иқтисодиётинининг бозор иқтисодиётига ўтиши жараёнида халқаро тажрибаларга асосланган қатор хизматлар шаклланмоқда. Ана шундай хизматлардан бири риэлторлик хизматидир. Республикамизда мазкур хизмат тизими шаклланганлигига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Маълумки, риэлторлик фаолияти йўлга қўйилгунга қадар фуқаролар ва тадбиркорлар кўчмас мулк соҳасида етарли билим, тажриба ва малакага эга мутахассислар бўлмаганлиги боис намунали хизматлардан фойдалана олишмаган. Қолаверса, риэлторлик малака сертификатига ва иш тажрибасига эга бўлмаган риэлторлар томонидан амалга оширилган битимларнинг ҳужжатлари талаб даражасида расмийлаштирилмаган. Кейинги йилларда мазкур соҳанинг риволаниши билан ана шундай салбий ҳолатларга барҳам берилди.

Эндиликда риэлторлар томонидан очиқ-ошкора, қонуний тамойиллар асосида юқори савияда хизмат кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, қўшимча сервис хизматлари кўрсатиш, кўчмас мулк бозорини халқаро андоза ва тажрибаларга таянган ҳолда янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бир неча йиллардан буён кўчмас мулк савдоси бозорида самарали фаолият юритиб келаётган "Кўчмас мулк савдо хизмати" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят филиали томонидан ҳам якунланган 2013 йилда мазкур йўналишда 126 та тадбиркорлик субъектларига намунали хизматлар кўрсатилди, филиалимиз томонидан ўтказилган савдоларнинг умумий ҳажми 1 млрд. 732 млн. 343 минг сўмни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи вилоятдаги етакчи жамиятлардан бири бўлган филиалимиз хизматидан фойдаланувчилар сони аввалги йилларга нисбатан кескин ортди. Уларнинг орасида нафақат, аҳоли, балки йирик сармоядорлар, кичик бизнес вакиллари ва бошқа ҳуқуқий шахсларнинг борлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Филиалимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкаларини беришни такомиллаштириш тўғрисида"ги 147-сонли қарорига асосан, 35 дона объект танлов савдолари ҳажми 29 822,8 минг сўмни, шунингдек, суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича сотувга қўйилган бошланғич баҳоси 841435,8 минг сўм бўлган 19 дона объектнинг сотилиш баҳоси 1 022 55 минг сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ташкил қилинган савдолар орқали тадбиркорлик субъектларига 680 165 минг сўмлик мулкларнинг олди-сотди ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, ўтган йили жамият бошқарувининг қарорларини ижро этиш, уларда белгиланган вазифаларни тўлақонли бажаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, тижорат таклиф-хатлари тарқатиш ишлари самарали олиб борилди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари орқали жамият фаолияти, кўрсатиладиган хизматлар, уларнинг қулайлик ва афзалликлари ҳақидан корхона ва ташкилотларга маълумотлар етказиш катта ижобий натижалар берди. Яъни, режа асосида 180 дан ортиқ корхона ва ташкилотларга тижорат таклиф-хатлари юборилди.

Шу ўринда алоҳида айтиб ўтиш керакки, жамият бошқаруви томонидан қўшимча имтиёз ва қулайлик яратиш мақсадида олинган даромаднинг бешдан бир қисмигача бўлган миқдорини хайрия мақсадида мактаблар, боғчалар, ногиронлар уйларига ҳадя этиш ва ана шу йўналишда бир қатор тадбирлар амалга оширилганлиги филиалимизнинг кенг жамоатчилик ўртасидаги нуфузини оширишга хизмат қилмоқда.

Филиалимизда ҳафтанинг ҳар шанба куни ҳуқуқий саводхонлик куни деб белгиланган. Шунга асосан, шу куни барча ходимларимиз иштирокида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, фаолиятимизга оид масалалар, ижро интизомини таъминлаш, тайёрланадиган ҳужжатларнинг сифатли ва амалдаги талаблар даражасида расмийлаштириш юзасидан мулоқот ва суҳбатлар ўтказилади.

Тасдиқланган режа-дастурга асосан, оммавий ахборот воситаларида кўчмас мулк савдоси, риэлторлик хизматлари мавзуларида мақолалар, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрланди.

Жорий йилда кўрсатиладиган хизматлар сифати ва савиясини ошириш билан бирга, филиалимизнинг уй-жойлар бозоридаги фаолиятни янада ривожлантириш учун уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, туманлар ҳокимликлари билан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдонларининг сотувини ташкил килиш, банкротлиги эътироф этилган корхоналарнинг тугатиш бошқарувчилари билан алоқа ўрнатиш, уларга кўчмас мулклар савдосини ташкил этиш, бу борада кўрсатиладиган хизматларнинг афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар бериш, вилоятдаги банклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖ Андижон вилоят филиали жамоасининг бош мақсади, юртимиз, вилоятимиз иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишдир. Жамоамиз келгусида ана шу мақсад йўлида бор имкониятларини ишга солиб самарали фаолият олиб боради.

Воҳиджон МАТКАРИМОВ,

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖ Андижон вилоят филиали бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди