Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

БОЛАЛАРГА БАХШИДА УМР

Хушмуомаласи, илғор иш тажрибаси, раҳбар сифатидаги фазилатлари билан танилган фаол аёлларимиздан бири Мухтасархон Усмонова Избоскан туманидаги 8- мактабгача таълим муассасасида мудира бўлиб ишлаётганига анча йиллар бўлди.

Ҳозир опа раҳбарлик қилаётган маскан, нафақат, туманда, балки вилоятда ҳам катта салоҳиятга эгалиги билан бошқа таълим муассасаларидан ажралиб туради. Рус ва инглиз тиллари пухта ўргатиладиган мазкур боғчада 6 та гуруҳ бўлиб, уларга 140 нафар жонкуяр тарбиячилар таълим-тарбия берадилар.

Мухтасархон Усмонова дастлаб ишга тайинланган вақтда боғча худуди ажриқзорлардан иборат эди. Энди уларнинг ўрнида яратилган гулзордан баҳри дилингиз очилади. Бугун бу фидойи аёлнинг жонбозлиги сабаб ушбу боғча вилоятда ги энг намунали боғчалардан бири деб эътироф этилмоқда.

- Бизнинг соҳада ишловчи ҳар бир ходим болани яхши кўриши, уни бағрига боса билиши керак, - дейди мудира. - Ўзим ҳам шу соҳани танлаб адашмаганимни болаларнинг нигоҳларига боқиб, қалбан ҳис қиламан. Соғлигим туфайли 6 йил ўқиган шифокорликни эмас, педагогликни танладим. Англаган ҳақиқатим шу бўлдики, меҳр-меҳрни топавераркан.

"Тарбия қилувчи муаллимларнинг ўзлари илмларига олим бўлиб, шогирдларига ҳам берган дарсларини амал ила чақиштириб ўргатмаклари лозимдир", деган эди Абдулла Авлоний. Дарҳақиқат, ўқитувчи яхши бўлса, шогирд ҳам унинг изини йўқотмайди. Боғчада кичик ёшлилар 2 та гуруҳ, ўрта ёшлилар 4 та гуруҳ, катта ва тайёрлов гуруҳларида тарбиячилардан ташқари рус ва инглиз тилларида мунтазам машғулот ўтказувчи ўқитувчилар иш олиб борадилар. Тайёрлов гуруҳи болалари мактабга тест синовларидан ўтишга тайёр ҳолда бўладилар.

"Шуҳрат" медали соҳибаси Хадичахон Мамажонова, Умида Алимова, Муаззам Акбарова, Ойдин Тошбоева, Фотима Акбарова, Ойгул Тиллабоева, психолог Шириной Бозорова сингари устоз-тарбиячилар болаларга пухта таълим-тарбия бермоқдалар.

- Болаларни ўз фарзандидек севолмайдиган аёл уларнинг ҳар хил инжиқликлари ва эркаликларини ҳам кўтара олмайди, - дейди Мухтасархон опа. - Шунинг учун боғчага ишга кираётган ходимларни танлов асосида қабул қиламан. Бу эса яхши самара бераётгани ота-оналарнинг эътирофларида, эришаётган натижаларимизда кўринмоқда.

Тарбиячилардан талаб этиладиган масъулият хусусида уларнинг ўзларидан сўраймиз:

Ойдин ТОШБОЕВА, тарбиячи: Кўпроқ эрталаб, болани кутиб олаётганда ота-оналари билан яқиндан мулоқотда бўламан. Фарзандининг кайфияти, соғлигини сўраб суриштириб, шундан кейин болани қабул қиламан. Чунки ҳар бир бола ўзига нисбатан алоҳида муносабатда бўлишимизни истайди. Уларга имкон борича ўз уйларидагидек шароит яратиб беришга ҳаракат қиламан. Ана шундагина бола боғчадан безмайди.

Хадичахон МАМАЖОНОВА, тарбиячи:

- Боғча боласи ёш ниҳолга ўхшайди. Улар ҳар доим биздан самимий эътиборни, ширин сўзни кутишади. Ҳар қанча юксакка кўтарсак, рағбатлантирсак, шунча ғурурланади. Тарбиячига меҳр қўяди, ишонади.

Дарҳақиқат, ушбу масканда иш яхши ташкил этилган. Тарбиячиларнинг изланиб ишлашлари натижасида кичкинтойларнинг боғчага қатнови бошқа муассасаларга қараганда анча юқори.

Шунингдек, боғчада "Лола" мусиқа гуруҳи бўлиб, унда ўқитувчилар Қобилжон Турғунов ва Севарахон Мустафоқулова болалар билан доимий машғулот ўтказадилар. Шу боис гуруҳ аъзоси бўлган болажонлар туман, вилоят миқёсидаги қатор тадбирларда ўз қўшиқлари, рақслари, билан иштирок этиб келади.

Муассаса ҳамшираси Шоирахон Соҳибова кичкинтойларнинг тиббий кўрикларини ўз вақтида ўтказилишига жиддий қарайди.

- Болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш учун инглиз ва рус тили тўгаракларини очганмиз,- дейди мудира. - Чунки болаларнинг кўнглида, аввало, оиласига, кейин эса боғчада Ватанга, ўзи туғилиб ўсган тупроққа меҳр-муҳаббатни ошириш зарур. Ўйлайманки, бугуннинг ёшлари энг бахтли ва толеи баланд авлод саналади. Боиси, улар истиқлолнинг фарзандларидир.

Ушбу таълим муассасаси раҳбарининг таълим соҳасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. "Халқ таълими аълочиси", "Халқ таълими фидоийси", Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи, вилоят, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлимлари томонидан олинган Фахрий ёрлиқлар опанинг фидоийлик билан қилган меҳнатларига берилган муносиб баҳодир.

Ҳа, боғчадаги соғлом муҳит, жамоанинг аҳиллиги, ютуқларга омил бўлмоқда.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди