Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

ВИЛОЯТИМИЗ СУВ МАНБААЛАРИ

ОҚБЎРАСОЙ ДАРЁСИ

Фарғона водийсида Норин ва Қорадарё энг йирик дарёлар ҳисобланса-да, кичик дарё ва сойлар ҳам жуда кўп. Ана шундай дарёлардан бири Оқбўрасойдир. Оқбўрасой Қирғизистондаги Олой тоғ тизмаларининг шимолий довонларидаги қорларнинг эришидан ва ёмғирлар ҳисобига юзага келадиган ирмоқлардан бошланиб, Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги Оқмасжид қишлоғининг тепароғида Шаҳрихонсойга қўшилиб кетади.

Оқбўрасойнинг умумий узунлиги 136 километр бўлиб, шундан 114,7 километр қисми Қирғизистон ҳудудидан, қолган 21,3 километри эса Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтади. Оқбўрасой дарёсининг максимал сув сатҳи ўта серсув йиллари секундига 200 кубо- метргача етгани кузатилган. Кўп йиллик кузатишларга кўра, Оқбўрасойда ёз фаслининг охирида сув кам бўлади. Оқбўрасой дарёси, асосан, Қирғизистон ҳудудида 31,8 минг гектар, Ўзбекистон ҳудудида 7,7 минг гектар майдонни сув билан таъминлаш, сел сувларини ўтказиш ва айрим жойларда коллекторлик вазифасини бажаради. Ўзбекистонда дарёнинг қуйи қисми оқиб ўтади ва у Савай каналигача бўлган 7,7 минг гектар майдонни сув билан таъминлайди.

Оқбўрасой дарёсининг юқо-ри қисми Ўш вилояти жанубида жойлашган Каптар массивида 1980 йили Попон сув омбори қурилган. Сув омборининг умумий ҳажми 260 миллион кубометр бўлиб, унинг фойдали ҳажми 240 миллион кубометрни ташкил этади. Ушбу сув омбори сув таъминотини ошириш ва бир хилда тақсимлаб туришдан ташқари, Ўш шаҳри аҳолисини тоза ичимлик суви билан ҳам таъминлайди. Оқбўрасой дарёсига бир нечта гидроузеллар қурилган. Южний Аравон-Оқбўра, Қамбарота деб номланган ушбу сув иншоотлари ёрдамида, дарёнинг ўнг қирғоғидаги ерларни сув билан таъминловчи узунлиги 29 км. бўлган Аравон-Оқбўра бетон канали қурилган. Қамбарота сув иншооти ёрдамида эса вилоятимизнинг Савай каналигача бўлган ерлар, яъни Жалақудуқ ва Хўжаобод туманидаги 7,7 минг гектар ердаги қишлоқ хўжалик экинлари суғорилади.

Дарёнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дарё қирғоқлари харсанг тошлар билан мустаҳкамланган. Тол ва терак дарахтлари экилган. Лекин сўнгги вақтларда инсонлар томонидан дарё хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатилмоқда. Айрим жойларда дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш учун тўкилган тошлар ўзбошимчалик билан ташиб кетилмоқда. Шунингдек, дарё ва дарё қирғоғидаги шағалларни техника ёрдамида ташиб кетишмоқда. Инсонларнинг бундай ножўя харакатлари бир кун ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Бундай нохушликларнинг олдини олишда фақатгина сув хўжалиги мутахассислари эмас, балки кенг жамоатчилик ҳам фаол иштирок этсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Авазбек АХУНОВ,

Шаҳрихонсой ирригация тизими бошқармасининг Булоқбоши туман бўлими

бош мутахассиси.

ШИФОКОР МАСЛАҲАТИ ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ

Кейинги йилларда вирусли гепатит (сариқ касаллиги)га чалинаётган беморлар кўпайиб бормоқда. Айниқса, қишлоқ жойларида бу касалликнинг кенгроқ тарқалиши кузатилмоқда. Одам ўзини ана шулардан эҳтиёт қилиб юрмаса, касаллик тез ёпишади. Хасталикдан ҳимояланиш учун ҳар бир инсон у ҳақда кенгроқ маълумотга эга бўлиши керак. Вирусли гепатитнинг ўзи қандай касаллик? Қандай юқади? Ундан сақланиш мумкинми? - деган савол билан бизга кўпроқ мурожаат қилишади.

КАСАЛЛИКНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Аслида вирусли гепатит юқумли касаллик ҳисобланади. Касалликка чалинган беморларда яширин давр кузатилади. Бу ҳар хил кўринишда ўтиши мумкин. Айримларда шамоллаш билан, баъзиларда эса ошқозони оғриб қайт қилиш, баъзиларида қўл, оёқ бўғинлари оғриб, толиқиш билан бошланади. Дастлаб жигари зарарланади ва шунга оид клиник белгилар пайдо бўлади. Баъзилар баданнинг сарғайиши вирусли гепатитга хос деб ўйлашади. Кўпинча касаллик, бемор баданининг сарғайишисиз ҳам бўлиб ўтиши мумкин.

Гепатитнинг оғир турида жигар хужайралари емирилиши ва жигар фаолиятининг ёмонлашиши кузатилади. Шу боисдан бемор организмида кескин ўзгаришлар рўй беради. Яъни, жигар фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамма жараёнлар издан чиқади. Вирусли гепатит анча оғир ва жиддий дард ҳисобланади. Агар ўз вақтида даволанмаса, сурункали касалликка ўтиб кетса, жигар церрозигача ҳам бориш мумкин.

ДАВОЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ

Бунинг учун, энг аввало, бемор ётиб даволаниши ва қатъий пархезга риоя қилиши шарт. Гепатит касаллигининг бошланғич даврида гўшт ейиш тавсия этилмайди. Бу пайтда сут маҳсулотлари (масалан қатиқ, творог, кефир, ширгуруч, ошқовоқ) ҳамда қайнатилган макарон, картошка бўтқаси, мева шарбатлари истеъмол қилган маъқул. Айниқса, олма ва оқ узум фойдали. Пархез давомида беморнинг пешоб ва нажасига эътибор бериб турилади. Агар уларнинг ранги асл ҳолига қайтса, буғда пиширилган гўшт қиймаси бериш мумкин.

КАСАЛЛИКНИНГОЛДИНИ ОЛИШ

Гепатитнинг олдини олиш учун, биринчи навбатда, тозаликка амал қилиш лозим. Ичиладиган сув қайнатилган бўлсин. Хўл меваларни оқар сувда яхшилаб ювиб ейиш шарт. Болаларни ўз вақтида эмлатиб туриш ҳам жуда муҳим. Айниқса, кўп фарзандли оилалар бу хасталикка жиддий эътибор беришлари зарур. Чунки хонадонда битта болада бу хасталик кузатилса, бошқаларга ҳам тез юқади. Шунинг учун хасталанган болани алоҳида ажратиб, даволаш зарур бўлади. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, иммунитети паст болаларга касаллик юқиш хатари кўпроқ бўлади. Шунинг учун болаларни тўғри овқатлантириш, ўз вақтида чиниқтириб бориш керак.

Энг муҳими, озодаликка риоя қилиш, кунлик таомномамизни дармондориларга бой тарзда тайёрлашга эришиш билан бу касалликнинг олдини олган бўламиз.

Бахтиёржон ЮЛДАШЕВ,

Вилоят юқумли касалликлари шифохонаси гепатология бўлими бошлиғи, олий тоифали врач -

инфекционист.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди