Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

САЛОМАТЛИК ҲАҚИДА

* Баланд бўй кишини инфарктдан сақлар экан. Олимлар 2703 нафар беморни компьютер томографиясида текшириб, баланд бўйли инсонлар қон томирларида зарарли моддаларнинг 30 фоизга камлигини аниқладилар. Бу боғлиқлик хали охиригача ўрганилганича йўқ, лекин паст бўйли инсонлар кардиологлар эътиборида бўлишлари керак.

*Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, бўса кишини турли хасталиклардан ҳимоялайди. Бўса олиш пайтида нафас олиш тезлашади. Бу бронхлар ва ўпка тозаланишига олиб келади. Шунингдек, бўса пайтида юрак уриши тезлашади, қон айланиши яхшиланади, натижада мия хужайралари озиқ моддалар билан тўйинади.

* Мева ва сабзавотларни доимий равишда истеъмол қилиш инсонни асабийлашишдан халос қилар экан. Япон олимлари мева ва сабзавотларни ҳар кунда истеъмол қиладиган кишилар асабийлашишдан келиб чиқадиган сурункали касалликлар билан камроқ оғришини аниқладилар. Шунингдек, мева ва сабзавотлар таркибида асабийлашиш ҳолатидан тезда чиқиб кетишга ёрдам берувчи моддалар кўпдир.

НИГОРАХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди