Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

ҚАТРА

СОВҒА

Ибодат буви етмиш ёшга кирди. Оила аъзолари, яъни қизлари, ўғиллари, келинлари жамулжам бўлишди. Набиралари елиб, югуриб ширин-ширин таомлар ҳозирладилар. Меҳмонлар учун роса тайёргарлик кўришди. Табаррук ёшга кирган бувининг қишлоқ, маҳалладаги қадрдонлари ҳам бир-бир бош суқиб, қутладилар. Чунки онахон умрининг ярмидан кўпини дала ишига бағишлаган номдор пахтакор, кўп йиллар колхоз раисаси бўлиб ишлаган эл-юрт эътиборидаги инсон бўлган.

Тўрида фариштадай бўлиб ўтирган бувига ҳар ким ўз совғасини топшира бошлади. Тўнғич ўғил бувининг сурати туширилган чинни вазани тўёна қилди. Қизлари эса қўша-қўша сарполар тақдим этишди. Бувини қутламаган фақатгина кенжа набираси қолди. Қизиқ у нима совға қилар экан? Ана у кўзлари ёниб, чақнаб бувиси ёнига келди.

Ўригидан мағзи ширин, деганлари рост экан. Доимо ёнида юриб, ҳатто тунда ҳам ёнида ётадиган шу набирагинаси жуда бошқача чиқди-да. Буви ўзи ҳам уни бошқача кўради. Бугун кўринмаганига дарров хаёлидан ўтказганди. Қизалоқ ҳам бувисини табриклаб, қўлига лента билан боғланган қутича тутқазди. Унинг тепасига "Умрингиз узоқ бўлсин бувижон" деб ёзиб қўйилган эди.

Буви ажабланиб, қутичани меҳр билан очди. Очди-ю, қувониб кетди. Қути ичида чиройли қўшчаноқ пахтанинг расми чизилган эди. Гулшода расм чизишга иштиёқи борлиги учун ҳам пахтанинг расмини жуда ўхшатиб чизганди.

Ўтирганлар қизчага нима учун айнан пахтанинг расмини чизиб, бувисига совға қилганлигини сўрашди.

"Бувим ҳамма нарсадан ҳам пахтани яхши кўради-ку", деди қизалоқ билағонлик билан.

- Умрингдан барака топ, болам. Менга бу ҳар қандай совғадан ҳам аъло бўлди, - деди буви набирасини бағрига босаркан.

Феруза ДАРМОНОВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди