ДИЛ ТУҒЁНИ
СЕН КИМСАН?..
Сен кимсан? Табиб эмассан, аммо барча дардимга давосан. Золим эмассан, лекин ҳар куни мени йиғлатасан, сенсизликдан азобланаман. Қардошим, танишим эмассан, ҳеч дўстим ҳам бўлолмадинг. Лекин менга менданда яқинсан. Хаёл ҳам эмассан, ҳақиқатдан борсан, аммо ҳаётимда йўқсан... Бироқ доим юрагимдасан. Сен бўлмасанг мен ҳам яшолмайман. Сен-ла нафас оламан, сен-ла яшайман. Ажал эмассан, лекин ўлимим сенинг қўлингда гўё. Биз бирга яшамасак ҳам юрагим сендан куч олади. Сўз эмассан, жумла эмассан... Лекин ҳар сўзим сен, ҳар жумлам сендан иборатдир. Нега мен билан эмассану, кунларим сени унутиш ўрнига, кутиш билан ўтмоқда? Мени кечир! Сен кимсан, билмайману, аммо сенга жуда муҳтожман. Кошки сен ҳам буни тушунсайдинг... Ёнимга қайтсайдинг. Сен кимсан? Азобларим сабабчиси...
СОЖИДА.
|