Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 30.01.2014

ГУМОН ҚИЛИШ ГУНОҲГА ЕТАКЛАЙДИ

Аллоҳ таоло инсонларни доимо тўғриликка, адолатли бўлишга, покликка ва ўзгаларга яхшилик қилишга буюради. Бу буйруқ моддий ва маънавий, зоҳирий ва ботиний барча ишларга ҳам, албатта, тегишлидир.

Инсон қалбида кишиларга нисбатан гина, адоват ва хасаднинг бўлиши, ҳар хил бидъат ва миш-мишларга ишониш, бошқалардан бўлар-бўлмас гумонда бўлишлик гуноҳ саналади. Бу ёмон иллатлар эса қариндош-уруғ, ёру биродар, эр-хотин, ҳатто, ота-она ва фарзандлар ўртасида ишончизликни юзага келтириб, меҳр-оқибат ришталарига путур етказади. Шунинг учун ҳам ҳар хил бидъат ва миш-мишларга ишонишдан ўзимизни ва яқинларимизни эҳтиёт қилишимиз зарур.

Аллоҳ таоло Ўзининг каломида ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в)нинг ҳадисларида турли бўхтон ва бидъатларнинг, ихтилоф ва фитналарнинг ёмон оқибатларини баён қилиб ўтган.

Пайғамбаримиз (с.а.в) бир ҳадиси муборакларида: Албатта, Аллоҳ учта сабабга кўра сизлардан рози бўлади. Булар "Аллоҳга ибодат қилишингиз ва Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаслигингиз, Аллоҳни арқонини (Қуръонни) маҳкам ушласаларингиз ва фирқаларга бўлинмасаларингиз ҳамда сизларга бош бўлиб турганларга насиҳат ва ибодатларида ёрдам берсаларингиз сизлардан рози бўлади, - дея таъкидлаганлар.

Яна дедиларки: Аллоҳ таоло учта сабабга кўра сизларга ғазаб қилади:

Уларнинг биринчиси "Қийл ва қол"дир. Яъни, миш-миш гапларга ишониш, асли йўқ гапларни тарқатиш оғир гуноҳлардан бири ҳисобланади. Ваҳоланки, муқаддас динимизда шариатимиз ана шундай ёмон иллатдан барчаларимизни қайтаради.

Уйдирма гаплар ва миш-мишларга ишониш бошқа мўминларнинг қалбида бадгумонлик пайдо бўлишига сабаб бўлади. Инсон атроф-муҳитни, ўз вужудини ва кийимларини покиза сақламоқлик қанчалик муҳим бўлса, қалбни ёмон иллатлардан сақланиши ҳам шунчалик муҳимдир. Амалнинг зоҳиридан кўра қалбдаги ният устунроқ. Мана шу сабабдан ҳам Расулуллоҳ (с.а.в): "Албатта, Аллоҳ таоло сизнинг суратингизга ва мол-дунёингизга эмас, балки қалбингизга ва амалингизга қарайди", - деган эдилар. Аллоҳ таоло бизларни ёмон иллатларнинг оқибатидан огоҳлантириб, шундай марҳамат қилади: "Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ кўнгиллар сирини билувчидир" (Моида сураси 7-оят).

Аллоҳ ғазабига иккинчи сабаб бўлгани "Касратус суал" бўлиб, бу дегани керакли саволлар меъёрида сўралса, шунда савобли иш бўлади. Аммо билиб туриб, билмасликка олиш, шарманда қилай деб айтилган сўз ёки нокерак савол берилса, гуноҳкор ҳисобланади.

Яна "Изоъатул мал": Мол- дунёни беҳуда зое кетказиш, исроф қилишлик Аллоҳнинг ғазабини келтиради. Бугунги кунда баъзи бир инсонларнинг мол- дунёлари кўплигидан ёки бўлмаса ҳар хил бидъат-хурофотларга эргашиб, тўй ва турли маросимларда исрофгарчиликларга йўл қўяётганлиги, Аллоҳ берган давлатнинг ўринсиз сарфланиши ва бошқаларга малол келадиган хунук ҳолатларни одат тусига айлантириб олаётганликлари на динимизга, на миллатимиз қадриятларига тўғри келмайдиган кўринишлардир.

Аллоҳ барчамизни барча ножўя ҳаракатлардан ўзи асрасин. Бир-бирларимизга бўлган ўзаро ҳурмат ва ишонч мустаҳкам бўлсин ҳамда илиқ муносабатда бўлишлик насиб айласин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

"Абу хурайра" жоъме

масжид имоми.

Одилжон РАҲИМОВ,

Андижон туманидаги "Қорабош" жомеъ

масжид имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди