Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 06.02.2014

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

Избоскан тумани маданият саройида ички ишлар ходимлари ўртасида "Сиз қонун янгиликларидан хабардормисиз?" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Соҳа ходимларининг касбий билим, малака ва тажрибаларини бойитиш мақсадида ўтказилган мазкур танловда вилоятимизнинг бир қатор туман ва шаҳарлари ички ишлар бўлимлари жамоалари, яъни Андижон шаҳарининг "Фемида", Андижон туманининг "Тинчлик", Олтинкўл туманининг "Жасорат", Пахтаобод туманининг "Ғолиб" ҳамда Избоскан туманининг "Адолат" жамоалари бешта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Иштирокчи жамоаларнинг ижтимоий-сиёсий, касбий соҳадаги билимлари бўйича савол-жавоблар, соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусидаги саҳна чиқишлари кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Якуний натижаларга кўра, Олтинкўл туман ички ишлар бўлимининг "Жасорат" жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Ғолиб ва совриндор жамоалар танлов ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

С. ЖУМАЕВ


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди