Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 06.02.2014

ИНСОН РУҲИЯТИ

КЎЗ ТЕГИШИ, СУҚ КИРИШИ КАБИ ҲОЛАТЛАР ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ БЎЛАДИМИ?

Ушбу саволга психолог Ёдгорой ЮСУПОВА қуйидагича жавоб беради:

- Ҳа, бундай ҳолатлар ҳақиқатдан ҳам бўлади, бу ерда ҳеч қандай сир-синоат йўқ. Бу жараён инсон руҳияти билан боғлиқ жиҳат ҳисобланади. Масалан, туғилган кунини нишонлаётган ёки тўй соҳибига соғлик, узоқ умр, омад тилаймиз. Бизнинг тилакларимиз ана шу инсонга ижобий таъсир қилади. Унинг руҳиятини кўтаради. Бунинг акс натижаси ҳам бўлиши мумкин: агар инсонга салбий ҳиссиётларимизни (жаҳл, нафрат, ҳасад) изҳор этсак, унинг ҳаётида кўнгилсиз ҳодисалар юз бериши мумкин. Шу ўринда ҳаётдаги ҳамма нарса, омаду омадсизликлар руҳият билан боғлик эканлигини асло унутмайлик.

Мазкур ҳолатни ўрганиш борасида олимлар томонидан жуда кўп тадқиқотлар олиб борилган. Россиялик олимлар ўтказган тадқиқотда қатнашган шахс 1-хонада туриб 2-хонадаги инсонга хаёлан ўзининг салбий ҳиссиётларини (уни ўзига душман ҳисоблаб) жўнатади. 2-хонада ўтирган инсон эса ўзини ноқулай сезиб, кайфиятини, ўзига бўлган ишончни йўқотади. Натижада 2-хонадаги киши ўзига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар қилиб, кўнгилсиз, ноқулай ҳолатга тушиб қолади. Шундан сўнг топшириқ ўзгариб, 2-хонадаги инсонга ижобий ҳиссиётлар юборилади. 2-хонада ўтирган инсоннинг кайфияти кўтарилиб, ўзини яхши ҳис қила бошлайди

Турли фасл, турли кун ва вақтларда, турли ёшдаги кишилар ўртасида ўтказилган бу каби тадқиқот қатнашчиларининг аксариятида юқоридаги сингари ҳолат қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, квант физикаси оталари бўлмиш Бор, Гейзенберг, Шрёдингер каби олимлар мияни жараёнларга таъсир ўтказувчи физик масса деб ҳисоблаганлар. Юқоридаги каби тадқиқотлар натижалари эса улар илгари сурган фикр тўғри эканлигини кўрсатади. Қатор мамлакатларда олимлар томонидан ўтказилган кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра, инсон фикри ва ҳис-туйғулари ҳайвонлар, ҳатто, техника воситалари, турли жиҳозларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши аниқланган. Халқимизда: "Кўзли одам турган отни йиқитади", деган ибора ҳам бежиз айтилмаган бўлса керак.

Хулоса ўрнида азиз газетхонларга шундай тавсия берамиз: Сизга кўз тегмаслиги учун қалбингизга ижобий ҳис-туйғуларни жо қилинг, доимо яхшилик ҳақида ўйланг, хасаддан йироқ бўлинг, очиқ кўнгил инсонлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Турмушдан нолийдиган, салбий фазилатларга эга инсонлардан узоқроқ юринг.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди