Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 06.02.2014

ВИЛОЯТИМИЗНИНГ МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАРИ

"ҚОРАБОШ ОТА" ЗИЁРАТГОҲИ

Андижон туманидаги Бўтақора қишлоғида жойлашган ушбу муқаддас даргоҳ ХVI - ХVII аср бошларида яшаб ўтган улуғ аллома, пиру устоз, сўфийлик, тариқат, тасаввуф билимдон Офоқ Хожа хазратларининг муридларидан бири Қорабош ота номи билан боғлиқ.

Қорабош ота ҳазратлари авлиё, кароматгўй, тақводор, сўфийлик таълимоти, нақшбандия тариқати соҳиби бўлган. Қашқарлик қутби олам хожаси, валилуллоҳ Офоқ Хожадан тариқат илмини эгаллаб етуклик мақомига етгач, оқ фотиҳа олиб ҳидоят йўлида сафарга чиққан. Аллоҳнинг иродаси ва илми хосияти билан Пиру комилнинг Қашқардан туриб "Бўтам қара" дея фикран билдирган мурожаатидан сўнг шу қишлоқдаги муқаддас булоқлар бўйини ўзига макон қилади. Ривоятларга кўра, Аллоҳнинг инояти билан унинг изидан ариқ пайдо бўлган.

Қишлоқда икки минг йиллик тарихга эга қабристон, унинг пойидаги зиёратгоҳ ва асрлар давомида қишлоқни обиҳаёт билан таъминлаб келган ариқ Қорабош ота номи билан юритилади. Зиёратгоҳда қадимдан одамлар томонидан диний, дунёвий тилаклар ижобатини, саломатликни сўраб, турли маросимлар ўтказиб келишган, хушҳаво, хушманзара ва сўлим жой сифатида эъзозланган.

Зиёратгоҳда бир жуфт шифобахш булоқ бор. Бири "Катта булоқ", иккинчиси "Қизбулоқ" деб номланади. Булоқлар ва улар атрофидаги улуғвор кўхна дарахтлар сояси билан бу табаррук масканда мўътадил иқлим ҳосил қилади.

Булоқдан жануброқда, қабристон четида ўтган аср охирлари қайта тикланган уй ва уйнинг ёнида эски қабр ўрнида ковланган ертўла - "ғорча" бор. Уй атрофидан 1960 йилларда шу маскан хизматчиси Қорашбой бува томонидан ХIV асрга оид бир қабртош ("Қайроқ тош") топилган ва "ғорча"да сақланган. Ҳозирда қабртош вилоят ўлкашунослик музейининг нодир осори атиқасидир. Қабртошда юксак хаттотлик санъати билан сулс хатида битилган ёзув бўлиб, мазмуни қуйидагича: "Ушбу мунаввар қабру муаттар жойга хижрийда етти юз йигирма уч бўлганда (мелодий1323) сафар ойнинг ўн тўққизида етмиш беш ёшда вафот этган Сайид Хусайин бинни Муҳаммад бинни Муҳаммад ал-Бухорий қўйилдиким, бу шахс шариат соҳасида донишманд, ҳаким, қатор илму-фанларни Маккада бўлган чоғларида ўзлаштириб эгаллаган. Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в), халифа Али авлодидан, ҳақиқий дин учун курашиб ҳаёти ва фаолияти давомида кўп қийинчиликларни бошидан кечирган, ислом аҳли ичида забардастлиги билан танилди (Аллоҳ унга ёр бўлсин)".

Қорабош отанинг ҳақиқий исми каби унинг жисми қўйилган қабри ҳам номаълум. Бу зоти муборак номида мақбара, сағана тиклангани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Зиёратгоҳ ёз мавсумида узоқ-яқиндан келган дам олувчилар, шифо истаб келувчилар билан доимо гавжум.

Қорабош ота зиёратгоҳи диққатга сазовор жой, маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

Вилоят адабиёт ва санъат

музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди