Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 06.02.2014

РУҲИЯТ

МАШИНАЛАР РАНГГИ ФЕЪЛ-АТВОРДАН ДАРАК БЕРАДИ

Киши руҳиятини ўрганишнинг турли-туман усуллари бор. Олимлар томонидан ўтказилган қатор тадқиқотларга кўра феъл-атворнинг қандайлигини машинангизнинг рангига қараб ҳам бемалол айтиш мумкин. Агар машинангиз бўлмаса, сизга қанақа рангдаги машиналар ёқишини билиш кифоя. Демак, қуйида бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

Қора рангдаги машиналарни ёқтирувчи кишилар учун жамиятдаги нуфуз биринчи даражада туради. Улар соф виждонли ва қатъиятли кишилардир. Уларнинг таниш-билишлари кўпчиликни, яқин дўстлари эса озчиликни ташкил қилади. Кундалик ҳаётда бундай кишилар ташкилотчи, уйда ва ишда тозалик, тартибни яхши кўрадилар.

Кўк рангдаги автомобилни маъқул кўрувчилар жуда самимий инсонлар бўлиб, ҳамма билан тез тил топишиб кетади. Бироқ уларнинг тасаввурлари саёз, бирон янги фикр, ғояни ўйлаб чиқиш уларга хос эмас. Бундай кишиларни ўзгаларнинг фикрлари жуда қизиқтиради ва кўпинча ўзларини бошқалардан устун қўядилар.

Яшил рангдаги автомобиль эгалари тажрибали, бир сўзли ва узоқни кўзлаб иш юритувчи кишилардир. Улар оиласини ишидан устун қўядилар. Рақобатни ёқтирмайдиган яшил рангли автомобил эгаларининг дўстлари жуда кўп бўлади.

Қизил автомобиль соҳиблари ҳамиша юқорига интилиб яшайдилар. Улар самимий, ҳозиржавоб ва саҳий кишилардир. Уларнинг серғайратлилиги кўпинча рақибларида ҳасад уйғотади. Бироқ бу уларнинг ҳар қандай шароитдан чиқиб кетишларига халал бермайди.

Кулранг машинани маъқул кўрувчилар ҳар томонлама етук, ҳақиқатгўй кишилар ҳисобланиб, ҳар доим ўзларини кимдандир қарздор деб ҳис қилиб юришади. Улар бирон фирибгарликка дуч келиб қолишса, ҳақиқатни юзага чиқармагунча курашади.

Қирмиз рангли машинани ёқтирувчилар жуда романтик инсонлардир. Улар тез севиб қолувчи, нафосатли ва ёқимтой кишилар, лекин тажриба борасида бироз нўноқроқ. Шунинг учун касб танлаш ва фаолият юритишда бироз қийналадилар. Гоҳида оилавий ҳаётда ҳам тўсиқларга дуч келишади.

Оқ рангли машина соҳиблари ҳам жамиятда юқори нуфузни эгаллашга интиладилар. Бундай кишилар ростгўй, жавобгарликни ҳис қилувчи ва бироз совуққон кишилардир. Оқ рангли машина эгалари келажакни кўра оладилар ва омадсизликлар уларни эсанкиратиб қўймайди. Бундай кишиларнинг оиласи мустаҳкам бўлади.

Кумушранг автомобилни ёқтирувчилар жамиятдаги ўрнини тўғри баҳолайдилар, бироқ мақтову олқишларни жуда хуш кўришади. Шу билан бирга улар ўз хатти-ҳаракатларини қатъийлик билан назорат қилиб туришади. Улар ҳеч қачон ҳис- ҳаяжонга берилиб, ўзларини йўқотиб қўйишмайди.

Сариқ рангдаги машинага эга бўлишни истовчиларнинг бир қарорга келиши қийин кечади. Улар ҳаёти давомида ўз қобилиятларини йўқота боришлари мумкин. Баъзан кучи ва имкониятларига нотўғри баҳо бериб, қийин вазиятга тушиб қолишлари эҳтимолдан узоқ эмас. Одатда, меҳрибон, самимий ва очиқкўнгил бўлиши билан бирга, оғир дамларда уларнинг ёрдамига бемалол ишониш мумкин.

Хосият НИГОР тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди