Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 06.02.2014

МАСЛАҲАТЛАР

НИМА ҚИЛСАК ПОЙАБЗАЛ УЗОҚ ХИЗМАТ ҚИЛАДИ?

Кўпинча бирон янги кийим сотиб олганимизда, у яхши кунларимизга асқотишини ва узоқ хизмат қилишини ният қиламиз. Тўғри-да, авайлаб, эҳтиётлаб кийсак, бунинг ёмон жойи йўқ. Аксинча, бозор ёки дўкон айланишга кетган қимматли вақтимизни ва меҳнатимиз маҳсули бўлган пулимизни тежаган бўламиз. Шу ўринда, оёқ кийимларни қай тарзда авайлаш мумкинлиги борасидаги қуйидаги маслаҳатларимиз сизни эътиборсиз қолдирмаса керак.

КИЙИШГА ШОШИЛМАНГ!

Янги сотиб олган пойабзални тездагина кийиб олишга шошилмайлик. Агар бошиданоқ пойбзалга кераклича эътибор бермасак, у муаммо келтириши мумкин.

Янги пойабзални кийиб аввал уйда юриб кўринг, оёқларингизни сиқмаётганига ишонч ҳосил қилинг.

Агар у оёғингизни сиқса, пойабзалнинг ички томонига одеколон суртинг ва тез кийиб олинг (иложи бўлса, қалин пайпоқ билан) ва устидан яна бир оз одеколон суртинг. Оёқларни қавартирмаслиги учун ич томонига нам совун ёки шам суриб қўйса ҳам бўлади.

Янги пойабзал оёқни "куйдириш"и эҳтимоли ҳам бор. Бунда уни уч фоизли сирка билан артиб қўйиш керак бўлади. Агар у пайпоқларингизни кир қилаётган бўлса, унинг ички юзасига қуруқ упа сепиш керак.

Пойабзални кийиб уйдан чиқишдан олдин уни сув юқтирмайдиган мой билан артинг, бу оёқ кийимни узоқ вақт ҳимоя қилади.

Замшдан тикилган пойабзални намлик ва кир бўлишдан сақлайдиган махсус воситада артиш керак.

У ҲАМ ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ

Пойабзал узоқ хизмат қилиши учун махсус мойлар, чўткалар ва духоба матолардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Аммо улардан тўғри фойдаланишни ҳам билишимиз керак.

Одатда чарм пойабзални парваришлаш учун пойабзал мойидан фойдаланилади. Унинг ранги пойабзалингиз рангига боғлиқ. Пойабзалга қора ёки жигарранг мой суришни хоҳламасангиз, рангсизидан фойдаланинг.

Маълумки, пойабзал мойлари консистенциясига кўра, икки хил бўлади. Биринчи-органик эритгич асосида тайёрланган мой. У пойабзални ёмон об-ҳаво шароитида ҳимоя қилади. Иккинчиси, эмулъсион мой эса намликни буғланиши учун тўсиқ яратмайди, айнан шунинг учун ҳам ундан ёзда фойдаланиш тавсия этилади.

Моҳимбону СОБИРОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди