Пазанда маслаҳати
САБЗАВОТЛИ КОТЛЕТ
Керакли масаллиқлар: 2 бўлак нон, 2 дона пиёз, 2-3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 дона саримсоқпиёз, 1 та булғор қалампири, 700 гр. ёғсиз қийма, 1 та тухум, 10 гр. сариёғ, 150 гр. пишлоқ, таъбга кўра туз, зира ва мурч.
Тайёрланиши: Буханка нонни қаттиқ ерини ажратиб оласиз. Тўғраб, сувда озгина юмшатасиз. Пиёзни майда қилиб тўғрайсиз. Булғор қалампирини ҳам майда, тўртбурчак шаклида тўғрайсиз. Товага озгина сариёғ солиб, пиёз ва булғорни қовурасиз. Озгина қизаргач, саримсоқпиёз билан биргаликда қовурасиз ва 10 дақиқага димлаб қўясиз. Қиймани лаганга солиб, қўл билан эзғилайсиз. Қовурган масаллиқни қийма билан қориштириб, унга нон ва тухум солиб тузини ростлайсиз. Қўлни ёғлаб қиймани 8-10 бўлакка бўламиз. Пишлоқни кесиб, котлетни ўртасини қўл билан тешиб ўша ерга жойлайсиз. Тайёр бўлгач, қизиб турган ёғда котлетларни қовуриб оласиз. Устига кўкат сепиб, дастурхонга тортсангиз таомингиз янада кўркам бўлади.
|