ЎРИК МУРАББОСИДАН ПИРОГ
Керакли масаллиқлар: 300 гр. ун, 375 гр. шакар кукуни, 3 дона тухум, 200 гр. сариёғ ёки маргарин, 200 гр. творог, 1 пиёла ўрик мураббоси, 2 чой қошиқ ванилин, туз.
Тайёрланиши: Ун, шакар ва туз аралаштирилади. 1 дона тухум солиб маргаринни пичоқ ёрдамида паррак қилиб тўғрайсиз ва хамир қорасиз. 30 дақиқага тиндиргани қўясиз.
Ўрик мураббосини сувидан ажратиб, тухум оқи, творог, шакар (150 гр.), ванилин ва тухум сариғи қўшасиз. Тайёр масаллиқни хамир устига суртиб чиқасиз. Пирогни 45-50 дақиқа ўрта оловда пишириб оласиз.
|