Орастахона
СОЧ УЧУН ТАБИИЙ БАЛЬЗАМ
Сочларингиз чиройли жилоланиши ва мустаҳкам бўлиши учун қуйидаги усулни қўлланг.
Икки юз мл. илиқ сувга 1 дона тухумни чақиб, яхшилаб аралаштиринг. Кейин икки чой қошиқ шампунь қўшасиз. Массани яна бир бор аралаштириб, сочлар илдизидан бошлаб узунасига суртасиз. Сўнг 50-55 оС ҳароратда бўлган сув билан сочингизни ювасиз.
Ушбу тадбирни ҳафтада бир марта қўллаб туриш мақсадга мувофиқдир.
КЎЗЛАР ПАРВАРИШИ
Чойнак тагида қоладиган шамани сиқиб олинг ва қолдиқ чойга пахта бўлагини намланг. Сўнг кўзларингизнинг юқори томонига аста қўйиб ётинг. 15 дақиқадан кейин пахтани олиб ташлайсиз. Бу кўзларингизни соғлом ва равшан бўлишига ёрдам беради.
ГУЛИ тайёрлади.
|