Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 20.03.2014

ЁШЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

Жалақудуқ туманида "Соғлом бола йили" давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт фестивали ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, "Камолот" ЁИҲ туман кенгаши, маданият ва спорт ишлари бўлими, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур фестивалда 1100 нафарга яқин спортга қизиқувчи ўқувчи-ёшлар спортнинг баскетбол, волейбол, қўл тўпи, енгил атлетика, стол тенниси, мини футбол турлари бўйича ўзаро баҳс олиб бордилар. Шунингдек, имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилди.

Айни кунда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 22443 нафар ўғил-қиз бўлиб, шундан 7500 нафарга яқини спортнинг бир неча турлари билан мунтазам шуғулланмоқда. Уларнинг 3000 нафари қизлардир.

Бўлиб ўтган мусобақаларда улар ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Якунда барча турлар бўйича ғолиблар ҳамда ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

У. МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди