Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 20.03.2014

"ТАШАББУС-2014"

ТАДБИРКОРЛАРГА ШИЖОАТ БАХШ ЭТАЁТГАН ТАНЛОВ

Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номли вилоят театрида "Ташаббус-2014" кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда мазкур танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этдилар.

Маълумки, мамлакатимизда тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ташаббус" кўрик-танлови муҳим роль ўйнамоқда, қолаверса, тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Танловнинг вилоят босчқичида 47 нафар тадбиркорлик субъекти қатнашиб, ўзларининг ютуқ, имконият ва салоҳиятларини намойиш этди.

- Корхонамизда 11 турдаги трикотаж маҳсулотлари тайёрланади, - дейди Хўжаобод туманидаги "Tillo vul tekstil" хусусий корхонаси раҳбари Шуҳратбек Матисаев. - Ўтган 2013 йилда 1 миллиард 347 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 530 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотимиз Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига ўнлаб янги иш ўринлари яратилди.

Кўргазмаларда ҳунармандлар томонидан тайёрланган бежирим, бир-биридан гўзал маҳсулотлар эса ҳар қандай кишининг эътиборини тортади. Миллий матолардан тикилган замонавий кўринишдаги либослар, "Андижон", "Чуст", "Ироқи" ва зар дўппилар, рўмоллар, пичоғлару ҳайкалтарошлик ҳамда дурадгорлик маҳсулотлари барчада катта таассурот қолдирди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Андижон шаҳридаги "Sezgin plyus" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳаммадиброҳим Ваҳобов "Энг яхши тадбиркор", Шаҳрихон туманидаги "Расул-Д" фермер хўжалиги раҳбари Расулбек Давлатов "Энг яхши фермер", Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган ҳунарманд, миллий чолғу асбоблари устаси Абдумалик Мадраимов "Энг яхши ҳунарманд" йўналишлари бўйича ғолиб деб топилиди. Шунингдек, танловда қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғлари билан тақдирландилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди