Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 20.03.2014

ПИРУ БАДАВЛАТЛАРИМИЗ

ДУОЛАРИ МУСТАЖОБ ОНА

- Онам, ҳатто тушларида ҳам бизни кўраркан. Қаерда, қандай юрганимиздан огоҳ бўлиб турар экан, - дейди суҳбатдошим Иброҳимжон Асқаров. - Мен бир йили Қора денгиз томонларга саёҳатга бордим. Денгиз жуда жозибали. Денгиз ёнингда жилваланиб турса, чўмилмасанг ҳордиғинг хордиқ бўлмайди-да. Мен ҳам чўмилаётиб чуқурроқ ерига бориб қолибман шекилли, чўкиб кета бошладим. Аммо қутқариб қолишди. Ҳудди ўша куни онам билан телефонда гаплашдим. Онам нима дейди денг: "Ўғлим, сенга зарур гапим бор, сувдан нарироқ юр".

Во ажаб! Онам мени чўкиб кетаётганимни қаёқдан била қолди экан? Тушларида кўрган бўлишлари керак. Жуда ташвишли эдилар. Сувга яқинлашмаслигимни қайта-қайта тайинладилар.

Иброҳимжон Асқаров истеъдодли олим, Ўзбекистон халқ табобати академиги, кимё фанлар доктори, хуқуқшунослик фанлари фахрий доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор.

Баъзан олдимизда катта дарёлар оқиб турганини сезмай қоламиз. Иброҳимжон Асқаров, агар таъбир жоиз бўлса, ана шундай дарё инсон. Касби ўқитувчи, аммо кўп йўналишли иқтидор эгаси. Касалликларнинг келиб чиқиши ва уни даволаш йўлларини яхши билади. Кўп беморлар унинг қўлидан шифо топмоқда.

Кимё фани бўйича яхши мутахассис,7-8-9-синф кимё фани дарсликларининг муаллифи. Унинг 64 номдаги китоблари чиққан. Ҳатто, Олмонияда ҳам унинг китоблари нашр қилинган.

Андижон тиббиёт институтида дарс беради, қатор шогирдларни етиштирган. Иброҳимжон Асқаровнинг ҳаммадан ҳам яхши унвони - меҳрибон ўғил, солиҳ фарзанд. У ҳар бир муваффақиятини онасига бағишлайди. Онасининг дуоси билан шу даражага етганини доим эътироф этади.

Оналар бизнинг паноҳимиз. Она ҳақида таниқли журналист Абдунаби Бойқўзиев шундай ёзади:

- Аёллар бизни Она бўлиб, дард тортиб дунёга келтирадилар, суйиб ардоқлайдилар, ифтихор қилиб яшайдилар. Шундай экан, бизлар ҳам муштипар оналаримизнинг хақини адо этмоғимиз даркор. Имом Насафийдан ривоят қилишларича, фарзанд ота-онаси олдида олтмиш соҳада бурчли ва қарздор экан. Жумладан: "ота-онанинг диллари хоҳлаган нарсага уларни тез-тез таклиф қилиб туриш, улар беморлигида соғлиги учун садақа қилинг ва Аллоҳдан шифо тиланг. Аллоҳ сизга ато этган мол-дунё ихтиёрини уларга ҳам бериб қўйинг. Ота-онанинг дунёвий эҳтиёжларини муҳайё этишга тиришинг", деган эканлар.

Иброҳимжон Асқаров ана шундай бурчларини доим адо этиб келмоқда.

- Мен онам билан узоқ суҳбатлашиб ўтиришни яхши кўраман, дейди суҳбатимиз давомида. - Бўш қолдим, дегунча онамнинг ҳузурига талпинаман. Қўлимга пул тушиб қолса, онамга бераман. Кимга қанча пул беришимизни, кимга ёрдам зарурлигини онам ҳал қиладилар. Топганларим онам орқали тақсимланишини хоҳлайман. Чунки онам, аввало, бу борада адолат қилади, қолаверса, бошқалар онамнинг оилада ҳар доим устун эканликларини билишларини истайман. Шундай қилсам, онамнинг ризолиги ва чин юракдан қилган дуолари боис топганларимга барака киради, деб ўйлайман.

Сиз менинг тожу саримсиз,

Покиза иймоним, Онам.

Куйларим авжидадирсиз,

Меҳри офтобим, Онам!

дейилади бир шеърда. Бошимиздаги тожу саримиз бўлган оналаримизнинг қўллари доимо дуода. Уларнинг дуоси билан дунё дунё бўлиб туради, фарзандлар камол топади, юрт тинч, обод ва гўзал бўлади. Оналардан дуо олиб яшашга шошилинг, азизлар!

Соҳибахон ҲОШИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди