Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 20.03.2014

МУЛОҲАЗА

БОЛАНГИЗГА ЭРТАК АЙТИБ БЕРАСИЗМИ?

Фарзандларимизни дадил, мард, ростгўй бўлиши учун нима қилиш керак? Ҳар бир оиланинг ўзига хос таълим, тарбияси бор. Айрим оилаларда ёш бола йиғласа, "Йиғлама, ана бобов келди" ёки "Ана ажина келяпти", деб қўрқитиб ухлатишади. Бола ҳам дарҳол йиғидан тўхтаб, онасининг пинжига яшириниб, кўзларини юмади.

Бундай қўрқитиш билан болалар чўчийдиган, йиғлайдиган ва йиғлаб уйғонадиган бўлиб қолишади. Улғайганда ўзида ишончсизлик, фикрини очиқ билдира олмаслик, энг муҳими, мустақил фикрини йўқотади.

Фарзандларимизнинг ёш болалик даврида уларни қўрқитиб эмас, алла айтиб ухлатиш фойдали бўлса, болалар улғая боргач, эртак, шеър, қизиқарли воқеаларни айтиш фойда беради.

Демак, биз ота-оналар бола тарбиясида болани уриш, сўкиш, қўрқитиш орқали эмас, алла, эртаклардан фойдаланиб, тушунтирмоғимиз даркор. Чунки тил бойлиги кенгайган, яъни эртак ва ширин гап тинглаб ўсган боладан умидли инсон кутса бўлади. Бунинг учун ёш ота-оналар озроқ вақтларини фарзандига бағишласа бас.

Биз ҳам болаликда узун тунлар бобо-момоларимиздан эртаклар тинглаганмиз. Эртаклар дунёқарашимизни ўстириб, фикрлашга ўргатган. Улардаги Алпомиш, Кенжа ботиру, Ўлмас полвон каби қаҳрамонлар чинакам ватанпарварлик тимсоли бўлиб хотирамизда муҳрланиб қолган.

Катта-кичик давраларда болалар ҳақида гап кетса, "уларни эртакларга ишонтириш қийин", - дейишади. Бир жиҳатдан олиб қараганда тўғридир. Чунки бугунги кунда улар учун махсус кўрсатувлар, газеталар, аудио, видео кассеталар борки, улардан исталган мультфильмни кўришлари мумкин. Лекин бувиларимиз, оналаримиз айтиб берган "Бир бор экан, бир йўқ экан..." дея бошлаб, "мурод мақсадига етибди", деб якунланадиган эртакларнинг сеҳри барибир бошқача-да.

Уларнинг тарбияси ҳамиша ота-онанинг диққат марказида туради. Комилликка йўл юрак, кўнгил орқали ўтади. Кўнгли яхшиликка тўла болалардангина баркамол авлод вояга етади. Эртаклар эса ана шу мақсадга хизмат қилади. "Учар гиламлар", "Зумрад ва Қиммат" сингари эртаклар эса болаларда яхшиликка, жасоратга ҳавас уйғотади.

Эртакларнинг яна бир жиҳати, улардаги воқеалар кичкинтойларнинг қалбида табиат, жониворларга меҳр уйғотади. Эртаклардаги от - вафодор, бўри-мард бўлади. Эртакларни тинглаган болалар бу дунёни меҳр нигоҳларида кўради. Улар орзу қилиш, хаёл суришни эртаклардан ўрганишади.

Болалигимизда онамдан ҳар куни эртак айтиб беришини сўрардик. Онам ҳаётдан олиб, бизни яхшиликка ундовчи, опа-сингиллар бир-бирларига меҳрибон бўлиши кераклиги ҳақида эртаклар тўқиб айтиб берарди. Биз эса кун бўйи ўша эртаклар ҳақида гапирардик. Эртаклардаги опа-сингилларга ўхшаб, бир-биримиз билан уришмай, қўғирчоқ талашмай кун ўтказардик.

Бугунги оналарнинг юмушлари кўпми, кечга томон чарчаб қолишади-да, фарзандларини пўписа қилиб ухлашга мажбур қилишади. Лекин бу тўғри йўл эмас. Менимча, эртак айтиш зарур. Чунки, бу болаларни яхшиликка етаклайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди