Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 20.03.2014

24 МАРТ - БУТУН ЖАҲОН СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

ЎПКА СИЛИ КАСАЛЛИГИ

Сил касаллиги инсон организмидаги ўпкани зарарлантириши билан кузатиладиган хасталик. Унинг келиб чиқиш сабабини 1882 йилда немис олими Роберт Кох аниқлаган.

У сил касаллигининг қўзғатувчиси - эгилган таёқча кўринишидаги микробни топди ва унинг юқумли эканлигини исботлади.

Сил касаллиги асосан, ўпкани зарарлантиради.Одам йўталганда, аксирганда ташқи муҳитга тарқалади. Силнинг очиқ тури билан оғриган беморлар бир кунда 15-20 миллион микробактерия ажратади. Бемор билан мулоқотда бўлганларда касаллик юқиш хавфи кучлироқ. Касаллик асосан, одам организмига шу касаллик билан оғриган одамдан ёки ҳайвондан юқиши мумкин.

КАСАЛЛИКНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

Уч ҳафтадан кўпроқ давом этувчи йўтал, шиллиқ ва йирингли, баъзида қон аралаш балғамнинг ажралиши, вақти-вақти билан пайдо бўлувчи иситма, кучли терлаш, айниқса, тунлари кўкрак қафасидаги оғриқ, умумий ҳолсизлик, иштаҳанинг бўғилиши, вазнни йўқотиш яъни озиб кетиш ҳолатлари кузатилса, бемор зудлик билан маҳалла шифокорига мурожаат қилиши, флюрографик лобаратория текширувидан ўтиши лозим.

ШИФОКОР НАЗОРАТИДА

ДАВОЛАНИШ

Сил касаллиги дастлабки босқичларида аниқланса, уни даволаш енгил кечади. Ушбу касаллик ДОТС программаси асосида силга қарши махсус дорилар билан даволанади. Даволаш курсининг дастлабки бир неча ҳафтаси шифохонада ўтказилиб, умумий даволаш курси 6 ойдан 9 ойгача давом этади. Муолажани тўлиқ ўташ муҳимдир. Чунки бемор даволанишни бошлагач, ривожланаётган бактериялар сони камаяди. Шу билан бошқаларга юқиш хавфи пасаяди. Бир неча ҳафтадан сўнг бемор ўзини яхши ҳис қила бошлайди. Шунда ҳам беморни даволашни тўхтатмасдан шифокорнинг кўрсатмаларига мувофиқ, дориларни қабул қилишни давом эттириш керак. Боиси, сил бактериялари ўта яшовчандир. Агар касалликни даволаш тўхтатилса, беморлар дориларни нотўғри қабул қилсалар, кейин уларни даволаш қийин кечади.

Беморлар тавсия этилган дориларни ўз вақтида тўлиқ қабул қилишлари ва маълум муддат давомида мутахассис - фтизиатр назоратида бўлишлари керак. Шундагина организм сил касаллигининг ривожланишига қарши курашади.

КАСАЛЛИКНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ

Дастлаб туғруқхонлардан бошланади. БЦЖ вакциналари ёрдамида чақалоқлар эмланади. Натижада болаларда ҳимоя кучлари пайдо бўлади. Сил касалини эрта аниқлаш мақсадида аҳолини флюрографик кўрикдан ўтказиш жуда муҳимдир. Шунда касаллик аниқланган беморни химиопрофилактика, яъни сил касалига қарши дори-дармон билан даволаш, бунда очиқ шаклдаги сил касали билан оғриган беморлар оиласида эса болалар ва катталарни ҳам даволаш чоралари кўрилади. Шундагина касаллик авж олганда даволашдан кўра, уни бошланишиданоқ олдини олиб, даволаш яхши натижа беради.

Гулнорахон ҚОДИРОВА,

Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий

поликлиника фтизиатрия бўлими шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди