Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 03.04.2014

ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳар педагогика-индустриал касб-ҳунар коллежида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлими мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, бошланғич партия ташкилотлари фаоллари ҳамда коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этган тадбирда "Соғлом бола йили" давлат дастурини амалга оширишда O'zLiDeP тузилмаларининг ўрни ва вазифалари хусусида сўз юритилди.

Тадбирда Андижон шаҳар Кенгаши депутати Р. Жўрабоева сўз олиб, партиянинг соғлиқни сақлаш ҳамда таълим тизимлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, тадбирда вилоятимизда тадбиркорлик ривожланиб бораётганлиги, ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди. Барча иштирокчилар, коллеж ўқувчилари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

O'zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳар ларида ўтказилмоқда.

М. ИСРОИЛОВА,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди