Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 03.04.2014

"АССАЛОМ, НАВРЎЗ"

Марҳамат туманида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида "Ассалом, Наврўз" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳрахон Дадажонова барчани байрам билан муборакбод этди.

Тадбир доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари ўртасида "Соғлом бола йили"га бағишланган танлов ҳам ўтказилди. Танлов иштирокчилари белгиланган шартлар, яъни саҳна кўриниши, алла, ёр-ёр, лапар айтиш, миллий қўшиқлар ижро этиш бўйича ўзаро куч синашдилар, айниқса, Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърларидан намуналар ўқиш бўйича чиқишлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Якунда барча йўналишлар бўйича юқори баҳо олган "Гар-гар" МФЙ маслаҳатчиси Гулнора Абдуллаева ғолиб деб топилди. Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар топширилди.

М. СОБИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди