Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 03.04.2014

МАСЛАҲАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИДАН

ЭЛИМ ДЕГАН АЁЛ БУ...

Халқимизда "Аёл бор уйда файз-барака бўлади", деган гап бор. Бу бежиз айтилмаган. Чунки аёл табиатан оқила, тежамкор, покиза ва оила мустаҳкамлиги учун қайғурадиган хилқатдир.

Ватан оиладан, маҳалладан бошланишини ҳисобга олсак, ана шу муқаддас гўшанинг гуллаб-яшнашида хотин-қизларимизнинг ўрни беқиёслигини, бу борада уларнинг фидойилигини эътироф этмоқ керак.

Пахтаобод туманидаги Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилоромхон Аҳмедова ана шундай таърифга муносиб аёллардан биридир. У ўзининг фидоийлиги, жонкуярлиги, тиниб-тинчимаслиги билан эл орасида ҳурмат топди. Фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати унинг эътиборидан четда қолмайди.

Маҳаллада 2698 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Дилоромхон уларнинг оилалари билан яхши таниш, турмуш шароитидан тортиб, касби коригача ўрганиб чиққан. Ким нимага муҳтож, нима иш билан машғул, кимнинг қандай муаммоси борлигидан ҳам хабардор. Шунинг учун уларнинг кўнглига йўл топиб, энг муҳими, ортидан эргаштира билади. Оилалар мустаҳкамлигини, осойишталигини таъминлаш, кўп болали оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, аёлларга жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмак беради.

- Ҳаётда жуда кўп ишлар аёлларга боғлиқ, - дейди биз билан суҳбатда маслаҳатчи опа. - Бола тарбиясидан тортиб, тўй-ҳашам, расм-русумгача. Шу боис, аёлларга яқин бўлишга ҳаракат қиламан. 581 та оиланинг қувончу ташвишига бирдек шерик, керак пайтида ёрдам бериш баробарида уларнинг иссиқ-совуғидан бохабар бўлиш фаолиятимнинг асосидир.

Дилоромхон опа маҳалла фаоллари Ҳамидахон Хурбоева, Раҳматали Мамиталиев, Хусанбой Юлдашев, Илтифотхон Шодмонова, Зокиржон Ёқу-бов, дастурхончилар Турдихон Мирзахўжаева, Одинахон Эргашева, Ижобатхон Сатимова, отинойилар Нурияхон Тоҳирова, Мавлудахон Деҳқонова, Ойдиной Қодирова, Муҳаббатхон Қаҳҳорова, Мурбатхон Мирзахўжаевалар билан бамаслаҳат иш олиб бориб, тўй, маърака, маросимларни камчиқим қилиб ўтказишга эришди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ортиқча олди-бердилар, исрофгарчиликларга чек қўйилди. Ҳайит, Наврўз ва бошқа айёмларда саховатпеша инсонлар кўмагида маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз кимсалар ҳолидан хабар олинмоқда.

Шунингдек, маҳаллада маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, "оила - мактаб - маҳалла" ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликларнинг олдини олиш, шифокорлар, ҳуқуқшунослар билан бўлган давра суҳбатларида аҳолининг ҳуқуқий, тиббий маданиятини ошириш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳам самарали натижалар бермоқда. Шу боис ҳам маҳаллада оилавий ажримлар, вояга етмаганлар жиноятчилиги умуман, қайд этилмади. Хонадонлар обод, кўчалар саришта. Албатта, эришилаётган ана шу ютуқларда куюнчак, маҳалла ишига фидойи маслаҳатчи Дилоромхон опанинг ҳам муносиб хизматлари бор.

Ҳа, орамизда элим деб, юртим деб яшайдиган ана шундай фидойи аёллар ҳамиша бор бўлсин.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди