Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 03.04.2014

2014 ЙИЛ - СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ

БАРКАМОЛ АВЛОД - ТАРАҚҚИЁТ ТАЯНЧИ

Мамлакатни модернизациялаш йўлидаги барча саъйи-ҳаракатлар, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик эркин жамиятни қуришга қаратилган туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар инсонни ҳар томонлама камолотга етказишга ҳамда турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлиги, энг аввало, зиёлилар таълим соҳаси вакилларининг бу борада нафақат масъулиятини балки, жавобгарлигини ҳам оширади.

Бу бежиз эмас, албатта, чунки республикамиз аҳолисининг деярли 64 фоизини ёшлар ташкил этаётгани боис, уларнинг юксак интеллектуал салоҳият соҳиби, давр руҳига ҳамоҳанг билимли кадр этиб тарбиялаш мамлакат истиқболини белгиловчи муҳим омилдир.

Ана шу мақсад йўлида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларни салмоқли қисми таълим соҳасига йўналтирилаётгани мамлакатимизда таълим-тарбия тизими ривожига устувор аҳамият берилаётганидан далолат беради.

Андижон маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ҳам бевосита давлат кўмагида таълим ислоҳотларини мувафаққиятли амалга оширишга кенг имконият ва шароитлар яратилган.

Коллежда дарс жадвалида ҳар бир йўналишга, мутахассисликка оид ўн бешга яқин фанлар киритилган. Ўтказилган таҳлилларга кўра, таълим жараёнига киритилган бу янгилик ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, янги педогогик технология ва ўқитишнинг илғор усулларидан фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда коллеждаги барча бўлим ва кафедралар замонавий компьютер технологиялари билан тўла таъминланган. Коллежда 30 дан ортиқ компьютерлар мавжуд. Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан белгиланган вазифалар бўйича коллеж маъмурияти, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда коллеж маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида махсус режа ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Унга кўра, ёшларнинг билим ва салоҳиятини янада ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бош мезон қилиб олинган.

Шунингдек, коллежда ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларни турли зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишдан муҳофаза этиш бўйича ҳам тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Бу каби илғор иш услублари ва тажрибаларни янада оммалаштириш, изчил давом эттириш ёш авлод камолотига хизмат қилади. Юқорида таъкидлаганимиздек, билимдон ва зукко ёшлар эртанги мустақил мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада кўтарувчи, унинг истиқболини таъминловчи куч ҳисобланади.

Мухтасар қилиб айтганда, "Соғлом бола йили"да қилинадиган энг асосий ишларимиз ёшлар таълим-тарбияси билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш, уларнинг дунёқарашини бойитиш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш вазифаларни самарали бажаришдан иборатдир.

Бобиржон ХАЗИРОВ,

Андижон маиший хизмат

касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди