Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 03.04.2014

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

ЎЗБЕКНИНГ СОДДА ШОИРИ

Адабиёт, айниқса, шеърият ихлосмандлари Муҳаммад Юсуфнинг содда, камтарона ижодини ҳамиша қўмсайдилар. Ижодкорнинг чинакам мухлислари унинг ижодий меросини такрор ўқиб зерикмайдилар. Шоир шеърларини қайта-қайта ўқиймиз. Жумладан, ўзим ҳам. Ҳар гал унинг шеърларини ўқиганимда мисраларидан бир олам маъно кашф этгандай бўламан. Улар кўнгилга жуда яқин...

Гўёки у ҳар бир ўзбекнинг, ижодкорнинг сирдоши, маслакдоши, ҳамфикри. Айниқса, оддий инсонларнинг қалб кечинмалари, изтироб ва ўйларига шерик, кўмакдош. Уларга шоирнинг шеърлари умид ва таскин беради. Шу билан бирга, халқининг бағридаги оғриқлар унга тинчлик бермайди:

Юртим адо бўлмас

армонларинг бор,

Тошларни йиғлатган

достонларинг бор.

Ўтмишингни ўйлаб

оғрийди жоним,

Кўксинг тўла шаҳид

ўғлонларинг бор...

М. Юсуф учун олисдаги содда деҳқон ҳам, ҳаёт қайнаган шаҳардаги зиёлилар ҳам унинг миллатдоши, у барчани бирдек қадрлайдиган мурувватли инсон эди. Аммо баъзида инсонлар орасида меҳр-оқибат ришталари мустаҳкам эмаслиги уни ўйга толдиради.

Меҳр юракларда қотса ичикиб,

Оқибат ҳам бўлгай анқо уруғи.

Элнинг кичигини ғажир кичиги,

Улуғини эса чайнар улуғи.

Шоир ўз халқининг ўтмишига назар ташлаб, келажак учун теран мушоҳада юритадиган ижодкор бўлган.

Ўзбек халқининг ўзига бек бўлишини қадимий қаҳрамонлар орқали ўқувчи онгига сингдирган:

Ғирот минган Гўрўғли,

Бобом қани айтинглар?

Қўнғиротлик Алпомиш,

Оғам қани айтинглар?..

Муҳаммад Юсуф бутун ижоди давомида ўзбекона удумларни, миллий қарашларни, ўзбекона ҳаётни мадҳ этиб яшади. Шунинг учун ўзбек қизларини сулув ва оқила бўлмиш Барчинойга, йигитларимизни мард, жасур Алпомишга таққослаши унинг ижодини нақадар пурмаъно ва халқчил эканлигидан далолат беради.

Шу ўринда шоирнинг ушбу мисралари эътиборимни тортди:

- Она, мени нега туғдинг?

- Юртинг учун.

- Она, мени нега туғдинг?

- Бахтинг учун.

Эл дарди билан яшамаган шоир шоир эмас, юртнинг бахту иқболини куйламаган шоир ҳақиқий шоир бўлолмайди.

Ҳақиқатан, Муҳаммад Юсуф Ватанининг истиқболини чинакам ўзбекона соддалик билан халққа тушунарли тилда ҳамда юраклардан чуқур жой оладиган сатрлар орқали баён этади. У машаққатли дамларда ҳам қаламининг ўткир тиғини Ватан мадҳи учун қаратди. Шу туфайли ҳам элнинг суюкли шоири сифатида довруғ қозонди. Унга биринчи унвонни, биринчи мукофотни халқнинг ўзи бериб бўлганди.

Шоирнинг кўплаб шеърлари Ватан мавзусидалиги барчага аён. Ана шу шеърларида юртига бўлган садоқати ҳамда муҳаббати қай даражада эканлиги ўз аксини топган.

Оқ йўргакка ўрагансан

ўзинг бизни,

Оқ ювиб, оқ тарагансан

ўзинг бизни.

Бешигимиз узра бедор

она бўлиб,

Кунимизга ярагансан

ўзинг бизни.

Ушбу сатрлар барчамиз учун ёд бўлиб кетган. Шоирнинг шеърлари билан айтилгувчи қўшиқлар йиллар ўтса-да, тингловчининг кўнглига яқин бўлиб қолаверади. Шу боис ҳам, шоир орамизда бўлмаса-да, унинг асарлари мангу ва барҳаётдир.

Шеърият мухлислари уни ҳамиша соғинч ва меҳр билан эсга олади.

Муҳаммад Юсуф она табиатни, Ватанини, халқини улуғлаган буюк ижодкор. Шунингдек, унинг қалбига кўклам фасли жуда яқин эди. Бу мавзуда ҳам талайгина шеърлар битган. Бугун эса биз адабиёт ихлосмандлари шоирни хотирлаб, унга бағишлаб шеърлар битамиз:

Кўклам алвон сепин ёзди

водийга,

Шеърларга боғланди

илоҳий қудрат.

Лолақизғалдоқлар қабринг

тўлдириб,

Мен каби меҳрингга ташна,

Муҳаммад.

Шоирлар ўлмайди деган

ким эди?

Шоир сирдоши-ку меҳр,

муҳаббат.

Яна қалбимизда ялпизлар

унар,

Эрка кийик сенга ташна,

Муҳаммад.

Назирахон

ХУДОЙБЕРДИЕВА,

АДУ қошидаги 3-сон

академик лицейнинг

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди